Олий Лига 19-тури 21 август куни Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Шўртан» учрашуви билан старт олади.
ПФЛ ушбу тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, турнинг шиддатли ўтиши кутилаётган эътиборли ўйинларидан бири «Динамо» - «Шўртан» баҳсини Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси урганчлик Булат Галлиев бўлса, ўйин комиссари Валерий Лёткин этиб тайинланган.
Олий Лига, 19-тур.
21 август (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Шўртан» (Ғузор)
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Саидов (Тошкент), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
ПФЛ вакили: В. Леткин. |