«Қизилқум» — «Динамо» учрашувидан кейин, ўтказилган матбуот анжуманида Баҳром Ҳакимов иштирок этди.
«Бугун жамоамизга осон бўлмаслигини билардик. Шунга қарамай, дастлабки дақиқалардан ҳужумкор таркибни майдонга туширдик. Бугунги ўйин менимча мухлисларга ҳам жуда манзур бўлди. Албатта оддий вазиятда гол ўтказиб юборганимиз бизга қимматга тушди. Савия жиҳатдан бугун тенг кучли икки жамоа ўзаро баҳс юритди. Яратилган вазиятлардан унумли фойдаланганимизда балки уйга камида бир очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Қолаверса, жамоамизнинг ўйинига бугунги майдоннинг ҳолати ҳам салбий таъсир қилди. Айрим вазиятларда футболчиларимиз ўзлари ўйлаган тактикаларни ишга сола билишмади. Шунга қарамай, бутун ўйин давомида бизни қўллаб турган кўпсонли самарқандлик юзлаб мухлисларга раҳмат айтаман.
Ҳакамлар фаолиятини баҳолайдиган мутахассислар бор. Бугунги учрашувда Филипосян, Шотурсуновлар жамоамизга ёрдам бера олишмаганди. Энди кейинги турда Бозоров ҳамда Холмуродовларсиз ўйнашга мажбурмиз. Кейинги ўйинларда мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз.
Келаси мавсумдан олий лига жамоаларида легионер дарвозабон майдонга туширилмас экан. Шу боис, бугунги ўйинда маҳаллий дарвозабон Муҳиддин Худоёровга имконият бердик. Мельничук захирада қолдирилди. Менимча, дастлабки даврада ўйин амалиётисиз қолганига қарамай Муҳиддин Худоёров “Қизилқум”га қарши ёмон ўйин намойиш этмади» - дейди «Динамо» бош мураббийи. |