Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ЧИРОЙЛИ ЎЙИН ВА МУҲИМ FАЛАБА

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Турнинг энг шиддатли ўйинларидан бири Самарқандда ўтди. 14-тур доирасида ўз майдонида «Андижон» жамоасини қабул қилган «Динамо» жуда муҳим ғалабага эришди.

Учрашувдан олдин жамоа таркибидаги бир қатор муаммоларга қарамай, жамоа футболчилари жасорат кўрсатиб, чиройли ўйин эвазига зафар қучишди. Учрашувни фаол бошлаган вакилларимиз 28-дақиқада пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Жарима майдонига ёриб кирган Фирдавс Абдусалимов Асрор Раҳмонов томонидан қўполлик билан тўхтатиб қолинди ва бош ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Азиз Ибрагимов «Динамо»нинг мавсумдаги дастлабки пенальтисини аниқ амалга оширди, 1:0.

Голдан кейин ҳужумга ўтган меҳмонлар дарҳол мувозанатни тиклашди. Ҳимояда хатоликдан кейин Темур Васильев кучли зарба йўллади ва тўп Бунёд Исроиловга тегиб рикошет ҳолатида Мельничук дарвозасидан ўрин олди, 1:1.

Иккинчи бўлимда Тачмурод Агамуродов шогирдлари янада ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Айниқса, Азиз Ибрагимов, Комил Шарофутдинов, Маъруф Муродов ва Отабек Зокировлар ҳар бир ҳужумда фаол иштирок этишди. Натижада 55-дақиқада Отабек Зокиров жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди. Чап қанотдан ҳужумга ўтган Ислом Шарипов тўпни Зокировга узатди, Отабек эса бир тепар усулида дарвозани ишғол этди, 2:1.

Ушбу голдан кейин ҳар икки жамоада ҳисобни ўзгартиш учун қатор имкониятлар бўлган бўлсада, якунда натижа ўзгармади ва «динамочилар» муҳим ғалабани қўлга киритишди.

Олий Лига. 14-тур. 26 июнь (жума)

«Динамо» (Самарқанд) – «Андижон» (Андижон) 2:1

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Н. Болтаев (Навоий)

Назоратчи: А. Попов (Тошкент).

Голлар: Азиз Ибрагимов 28 (пенальти), Отабек Зокиров 55 - Темур Васильев 29.

"Динамо": Андрей Мельничук, Бунёд Исроилов, Ильдар Маматказин, Максмилиан Фомин (Ислом Шарипов, 40, Мурод Тўйчибоев, 87), Отабек Зокиров, Азиз Ибрагимов, Жасур Азимов, Комил Шарофутдинов, Маъруф Муродов, Аваз Агалиев, Фирдавс Абдусалимов.

"Андижон": Геннадий Мошняга, Даврон Турсунов, Раҳим Қодиров, Лочин Солиев (Абдумалик Абдуллаев, 46), Предраг Вуйович, Темур Васильев, Рустам Аъзамов, Жавлон Гусейнов, Расул Раҳмонов, Асрор Раҳмонов (Иқбол Акрамов, 32), Фаррух Шотурсунов (Фарҳод Бекмуродов, 78).

Ўқилди (марта): 1938. Киритилган сана: 2015-06-26 21:02:14.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Ашаддий мухлислар жамоа хизматида
Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur. Jasur Azimov TV
Динамо-2014. 2-тур. Динамо-Металлург-2:0
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Темур Шарипов

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.