Олий Лига 10-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган баҳсларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди.
Унга кўра, турнинг эътиборли ўйинларидан бири «Бунёдкор» - «Динамо» учрашувини навоийлик рефери Зокир Қодиров бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда Андрей Снетков ва Санжар Шоюсуповлар ёрдам бериб боришади.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтадиган баҳс соат 19:00 бошланади.
Олий Лига. 10-тур. 23 май (шанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), А. Снетков (Тошкент вил.), С. Шоюсупов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов. |