8 май куни мамлакатимизнинг учта стадионида Ёшлар Лигаси 8-тур доирасидаги ўйинлар ўтказилди. Жумладан, Самарқанднинг «Динамо» клуби Фарғонада «Нефтчи» меҳмони бўлди.
Қиргулидаги стадионда ўтган баҳс анча муросасиз ва курашларга бой ўтди. Бутун ўйин давомида ҳар икки томон ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишсада, фақатгина қўшимча дақиқаларда баҳсда ҳисоб очилди. Самарқандлик футболчиларнинг сўнгги 90+4-дақиқадаги ҳужуми Жасур Қурбонов томонидан «Нефтчи» дарвозасининг ишғол этилиши билан якун топди ва ёш «динамочилар» Фарғонадан муҳим уч очко билан қайтадиган бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, асосий таркиблар ўртасидаги ўйин бугун соат 17:00да Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказилади.
Ёшлар Лигаси. 8-тур. 8 май (жума)
«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд) – 0:1. 235 томошабин.
Ҳакамлар: И. Гармашов (Тошкент) – 8,4, А. Ўринов – 8,2, Ш. Аъзамов – 8,2, Р. Копадзе - 8
Инспектор: Г. Имомов (Тошкент).
Гол: Жасур Қурбонов (90+4).
Огоҳлантиришлар: Т. Каримов (71), А. Алимов (74) – О. Турапов (9), Ж. Кўчимов (79), Ж. Қурбонов (84).
«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:1. 78 томошабин
Голлар: Х. Холмуродов (10), А. Абдиев (17) – Б. Нарзуллаев (70).
«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 0:0. 87 томошабин.
Ёшлар Лигасининг қолган учрашувлари бугун ўтказилади. |