Олий Лига 8-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум қилинди. Унга кўра, Фарғонада бўлиб ўтадиган «Нефтчи» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш пойтахтлик ҳакамлар бригдасига ишониб топширилди.
Хусусан, шанба куни «Истиқолол» ўйингоҳида ўтказиладиган ўйинда ФИФА ҳаками Владислав Цейтлин бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулинлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси Гали Имомов.
8-тур. 9 май (шанба)
«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент). |