2 май, шанба куни Олий Лига 7-тури доирасида «Динамо» жамоаси ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» клубини қабул қилади.
Самарқанддаги ушбу учрашувни бошқариб бориш пойтахтлик ёш ҳакам Дмитрий Пислегинга ишониб топширилди. Унга қанотларда бухоролик Бобур Қодиров ва Абдураҳмон Қўлдошевлар ёрдам беришади. Учрашув назоратчи ҳаками урганчлик Булат Галеев.
«Динамо» стадионидаги баҳс соат 17:00 да бошланади.
Олий Лига. 7-тур. 2 май (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Металлург» (Бекобод)
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б. Галлеев (Урганч). |