Ушбу ҳафтанинг шанба куни Олий Лига 6-тур баҳсларига старт берилади. Шу куни «Динамо» жамоаси Наманганда маҳаллий «Навбаҳор» клуби меҳмони бўлади.
Ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. ПФЛ эълон қилган рўйхатга биноан, «Навбаҳор» - «Динамо» ўртасидаги учрашувни тошкентлик ФИФА тоифасидаги ҳакам Валентин Коваленко бошқариб боради. Назоратчи ҳакам Fайрат Каримов.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 25 апрель шанба куни соат 17:30 да Намангандаги «Марказий» стадионда бошланади.
6-тур. 25 апрель (шанба)
«Навбаҳор» (Наманган) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), Н. Рўзимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: F. Каримов (Тошкент). |