16-18 апрел кунлари Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Тур ўйинларига старт берувчи ўйин пайшанба куни Самарқандда ўтказилади.
«Динамо» жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг «Локомотив» клубини қабул қилади. Ушбу учрашувни бошқариб бориш андижонлик ҳакам Темур Тўхтасиновга топширилди. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Андрей Снетковлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси Сайфиддин Эрматов. Ушбу ўйинда Шерзод Ражабов комиссарлик қилади.
Олий Лига. 5-тур. 16 апрел (пайшанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент)
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.
Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс соат 16:30дан, 16:00га кўчирилди. |