Ўтган ўйин

Про-лига 2020
00.00.2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
0:0

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ЮРИЙ ЛУКИН: «БИР КИШИ КЎПЛИГИМИЗДАН ФОЙДАЛАНИШИМИЗ КЕРАК ЭДИ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» - «Қизилқум» (2:2) учрашувидан сўнг дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Юрий Лукин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Юрий Павлович, ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Қизиқ ўйин бўлди, рақиблар иккита ҳужумда иккита гол уриб кетишди. Умуман олганда Самарқандда омадимиз келмаяпти. Ўтган йили 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраганимизда икки голни ҳам ҳимоячимиз дарвозамизга киритиб қўйганди. Бугун ҳам ўйин борасида устунлик қилиб вазиятларни голга айлантиришда кўплаб имкониятларни кўкка совурдик. Сўнгги дақиқадаларда эса ниҳоят омад кулиб боқиб, ҳисобдаги мувозанатни тикладик.

- Мезбонлар ишончли натижада ғалаба қозонаётганди. Аммо «Динамо»нинг иккинчи голидан бир дақиқа ўтиб, бош ҳакам ҳимоячини тушунарсиз тарзда четлатди, 90+2 дақиқада эса пенальти, 90+5-дақиқада эса шубҳали гол. Мутахассис сифатида фикрларингиз?

- «Динамо» футболчилари вақтни жуда кўп чўзишди, бу учун эса ҳакам 5 дақиқа эмас, 15 дақиқа қўшиб бериши керак эди, аслида! «Динамо» футболчисининг четлатилиши ҳам тўғри қилинди – у ўша вазиятда вақтни жуда кўп чўзди.

- Бу вазиятда футболчи захирадан дарвозабон майдонга тушаётганлигини кутаётганди-ку?!

- Сиз ўйинни кўрдингизми? Мезбонлар вақтни жуда кўп чўзишди. Ҳакам бир эмас, иккинчи футболчини ҳам майдондан четлатиши керак эди!

- Жамоангиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Шогирдларим ўйин давомида ёмон ҳаракат қилишмади, охиригача курашишди. Ўйин охирида эса ирода кўрсатишди, бунинг учун улардан миннатдорман. Аммо биз қанотлардан кўпроқ ҳужум қилиб, ўйин тизгинини бермаслигимиз, майдонда бир киши кўплигимиздан фойдаланишимиз керак эди. Афсуски бундай ўйинни «совға» қилдик ва бугун юта олмадик.

Ўқилди (марта): 1385. Киритилган сана: 2015-04-05 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
Про-лига

Фото-галерея

Динамо - Бунёдкор 1-2 / 2019
Dinamo - Metallurg 2:1 / Ixtiyor Toshpulatov
Dinamo - Metallurg 2:1 / Botirali Ergashev
Даврон Файзиев

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.10 Сергей Лушчан: «8 кун ичида 3та муҳим ўйин ўтказиш осон бўлмайди. Фақат ғалабани кўзлаймиз»
17.10 Нурматов ва Шобировнинг голлари «Динамо»га «Оқтепа» устидан ғалаба келтирди
26.09 Асад Дўрмонов: «Самарқанддаги ғалаба «Нефтчи» учун ҳозирча мавсумдаги энг муҳими бўлди»
26.09 «Динамо» минимал ҳисобда «Нефтчи»га мағлуб бўлди
24.09 «Динамо» - «Нефтчи»: 58 йиллик рақибларнинг 47-тўқнашувида ким устун келади?
18.09 «Динамо» Ғузорда аламли тарзда ғалабани қўлдан чиқарди
15.09 Сергей Лушчан: «Стандарт вазиятлар «Динамо»нинг устунликларидан бири, бундан фойдаланишимиз шарт эди»
14.09 Муҳим баҳсда «Динамо» «Турон»ни мағлуб этди
06.09 Шохруҳ Абдураҳмоновнинг дубли Ўзбекистон ёшлар жамоасига «Сурхон» устидан йирик ғалабани келтирди
04.09 Сергей Лушан: «Динамо»да Месси ёки Роналду каби юлдузлар йўқ, лекин меҳнаткаш жамоа бор»

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.