Ўтган ўйин

Про-лига 2020
00.00.2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
0:0

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ЧЕТЛАТИШ, ПЕНАЛЬТИ… ВА АЛАМЛИ ДУРАНГ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Самарқандда ўтган турнинг энг шиддатли ўйинларидан бирида «Динамо» жамоаси «Қизилқум» клуби билан муроса йўлини танлашга мажбур бўлди.

Учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз ўйиннинг 32-дақиқасида ҳисобни очишди. Отабек Зокировнинг кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди, 1:0.

Бўлим якунига қадар томонларда гол уриш учун яна имкониятлар пайдо бўлган бўлсада, жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам икки томон ҳужумлар билан бошлади. Вазиятлардан бирида 56-дақиқада тўп қулай тарзда Николай Чипевга келиб тушди ва тўпни тўхтатмай дарвозага йўллаган болгариялик футболчи жарима майдони ташқарисидан ажойиб голга муаллифлик қилди, 2:0.

Ушбу голдан кейин ўйин масаласи деярли ҳал бўлгандек эди, аммо ўйинда интрига ҳали давом этишини бош ҳакам Ильгиз Танташев кўрсатди. 58-дақиқада жарохат олган Андрей Мельничук ўрнига захира дарвозабони майдонга тушишини кутган Акмал Холмуродов кутилмаганда бош ҳакам томонидан сариқ карточка ва ортидан қизил карточка билан майдондан четлатилди.

Натижада майдонда бир киши кам бўлиб қолган «динамочилар» ҳимоядан ўйнашга мажбур бўлишди. Шунда ҳам жамоамиз ҳимояда барқарор ўйин кўрсатиб қарши ҳужумларда ҳаракат қилди.

Учрашувнинг асосий вақти якунлангач, бош ҳакам ўйинга беш дақиқа қўшиб бериб, бу сафар ҳам «саҳна»га чиқди. Дастлаб 90+2 дақиқада жарима майдонида меҳмон футболчисига нисбатан қўполлик қилинди, дея топиб пенальти белгилаган ҳакам, 90+5-дақиқанинг сўнгги сонияларида унинг қанотдаги ёрдамчиси ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмади – натижада меҳмонлар иккинчи голни ҳам киритишди. «Динамо» футболчилари эса жасорат кўрсатган ўйинда очколарни бой беришди…

Олий Лига. 3-тур. 4 апрель (шанба)

«Динамо» (Самарқанд) – «Қизилқум» (Навоий) 2:2

Самарқанд. "Динамо" стадиони, 7 102 томошабин.

Ҳакамлар: И.Танташев – 8,0, А.Қўлдошев-8,6, В.Лушин-9,0, К.Расулов – 9.

Назоратчи: Ш.Жумаев.

Голлар: Отабек Зокиров 32, Николай Чипев 56 - Бахриддин Ваҳобов 90+2 пенальти, Бахриддин Ваҳобов 90+5.

«Динамо»: 27. Андрей Мельничук (Худоёров Муҳиддин, 59), 5.Илдар Маматказин, 6.Максимилиан Фомин, 7.Отабек Зокиров, 8. Константин Мандриченко, 9.Павел Смолеченко, 10.Азиз Ибрагимов (Маруфхон Муродов, 54), 11.Болиян Александр (Бунёд Исроилов, 66), 16.Акмал Холмуродов, 33.Николай Чипев, 55.Аваз Агалиев.

“Қизилқум”: 22.Артём Макосин, 8. Акмал Рустамов (17. Феруз Бобоқулов, 62), 9. Вячеслав Шевченко, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 11. Алишер Саноев, 20. Ғайрат Жумайев, 21. Миржалол Қурбонов, 23. Шерали Жураев (6. Фарруҳ Ҳайдаров, 70), 33. Андрей Деркач, 50.Георги Квесиешвили, 92. Азизбек Усмонов.

Огоҳлантиришлар: Акмал Холмуродов 7, Андрей Деркач 16, Миржамол Қурбонов 24, Николай Чипев 55, Фарруҳ Ҳайдаров 90+4, Азиз Ибрагимов 90+5, Мухиддин Худоёров 90+2.

Четлатиш: Акмал Холмуродов 58.

Ўқилди (марта): 1794. Киритилган сана: 2015-04-04 20:14:59.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
Про-лига

Фото-галерея

Динамо-2019. Тақдимот маросими. Элдор Мустафоев
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Янги автобус тақдимоти-2019. Эркинжон Турдимов ва Акмал Холмуродов

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.10 Сергей Лушчан: «8 кун ичида 3та муҳим ўйин ўтказиш осон бўлмайди. Фақат ғалабани кўзлаймиз»
17.10 Нурматов ва Шобировнинг голлари «Динамо»га «Оқтепа» устидан ғалаба келтирди
26.09 Асад Дўрмонов: «Самарқанддаги ғалаба «Нефтчи» учун ҳозирча мавсумдаги энг муҳими бўлди»
26.09 «Динамо» минимал ҳисобда «Нефтчи»га мағлуб бўлди
24.09 «Динамо» - «Нефтчи»: 58 йиллик рақибларнинг 47-тўқнашувида ким устун келади?
18.09 «Динамо» Ғузорда аламли тарзда ғалабани қўлдан чиқарди
15.09 Сергей Лушчан: «Стандарт вазиятлар «Динамо»нинг устунликларидан бири, бундан фойдаланишимиз шарт эди»
14.09 Муҳим баҳсда «Динамо» «Турон»ни мағлуб этди
06.09 Шохруҳ Абдураҳмоновнинг дубли Ўзбекистон ёшлар жамоасига «Сурхон» устидан йирик ғалабани келтирди
04.09 Сергей Лушан: «Динамо»да Месси ёки Роналду каби юлдузлар йўқ, лекин меҳнаткаш жамоа бор»

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.