Бир ҳафталик танаффусдан сўнг жорий ҳафтада яна Олий Лига ўйинлари давом эттирилади. Жумладан, ўтган турда Бухородан дуранг натижа билан қайтган «Динамо» жамоаси бу сафар «Қизилқум» клубини қабул қилади.
Самарқанд ва Навоий шарафини ҳимоя этадиган клублар ўртасидаги учрашувни бошқариб бориш бухоролик халқаро тоифадаги ҳакам Ильгиз Танташевга топширилди. Унга қанотларда ҳамшаҳри Алишер Қўлдошев ва гулистонлик Влад Лушинлар ёрдам бериб боришади.
Олий Лига. 3-тур. 4 апрель (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), В. Лушин (Гулистон), К. Расулов (Қарши).
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин шанба куни «Динамо» марказий стадионида соат 16:00да бошланади. Ўйингоҳ кассаларида чипталар сотуви йўлга қўйилган. |