Ушбу ҳафтанинг жума ва якшанба кунлари мамлакатимизнинг саккизта стадионида Олий Лига 2-тур учрашувлари ўтказилади. Дастлабки кунги ўйинлар доирасида «Динамо» жамоаси сафарда «Бухоро» меҳмони бўлади.
Бухородаги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, тошкентлик ёш ҳакам Азиз Асимов «Бухоро» ва «Динамо» ўртасидаги учрашувни бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда Тимур Галиеев ва Алишер Пўлатовлар ёрдам бериб боришади. Захирадаги ҳакам эса Нодир Болтаев Навоий шаҳридан.
Олий Лига. 2-тур. 20 март (жума)
«Бухоро» (Бухоро) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент). |