14 март шанба куни Самарқандда Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати ўйинларига старт берилади. Дасталбки баҳсда лига дебютанти «Қўқон-1912» клуби кўҳна шаҳарда меҳмон бўлади.
ПФЛ ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини эълон қилди. Рўйхатга кўра, Самарқанд ва Қўқон жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб бориш Рустам Бобомуродов бошчилигидаги навоийлик ҳакамлар гуруҳига топширилган. Бобомуродовга қанотларда Равшан Самандаров ва Обид Жумаевлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси эса тошкентлик Рашид Айтеков.
Олий Лига. 1-тур. 14 март (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: Р. Бобомурадов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент). |