Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 9-ТУР
19.05.2019
«Бухоро»
«Бухоро» стадиони
0:0

Анонс

10-тур Динамо - Қизилқум
10-тур Сурхон - Қўқон-1912
10-тур Навбаҳор - Андижон
10-тур Металлург - Бунёдкор
10-тур Насаф - Локомотив
10-тур Сўғдиёна - Бухоро
10-тур Пахтакор - АГМК

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 9 18-7 23
2 Локомотив 9 15-7 18
3 Сурхон 9 9-7 15
4 Насаф 9 14-9 14
5 Бунёдкор 9 11-10 14
6 Навбаҳор 9 14-10 13
7 Динамо 9 9-9 13
8 Металлург 9 13-9 12
9 Сўғдиёна 9 11-15 12
10 Қизилқум 9 10-15 9
11 АГМК 9 11-14 7
12 Бухоро 9 6-10 7
13 Андижон 9 7-14 7
14 Қўқон-1912 9 8-20 6

СУПЕРЛИГА - 2019

9-тур АГМК 0-2 Сўғдиёна
9-тур Навбаҳор 0-0 Металлург
9-тур Бухоро 0-0 Динамо
9-тур Қизилқум 1-3 Сурхон
9-тур Насаф 2-0 Қўқон-1912
9-тур Локомотив 0-0 Бунёдкор
9-тур Андижон 0-3 Пахтакор
8-тур Металлург 0-0 Локомотив

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 2 (0)
Амиржон Сафаров 1 (0)

Тугилган кунлар

Жасур Уринов

24 апрель

Янгиликлар » Про-Лига

«ДИНАМО» «ОЛМАЛИҚ» УСТИДАН МУҲИМ ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

22-тур доирасидан Самарқандда «Олмалиқ» жамоасини қабул қилган «Динамо» жамоаси мухлислар қаршисида муҳим ғалабага эришди ва турнир жадвалидаги ўрнини анча яхшилади.

Ўйинни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз учрашувнинг 18-дақиқасида ҳисобни очишди. Зайниддин Тожиевнинг жарима майдони ичкарисига етказиб берган тўпини Санъат Шихов боши билан берилган зарбада дарвозага киритди, 1:0.

Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни тўхтатмай, орадаги фарқни иккита тўпга етказишди. 25-дақиқада Ғулом Уруновнинг жарима зарбасидан сўнг тўп меҳмонлар ҳимоячиси Дарко Станоевичнинг оёғига тегиб рақиб дарвозасидан ўрин олди, 2:0.

Иккинчи бўлим ҳам икки томоннинг ҳужумлари остида бошланган бўлсада, мезбонларнинг хотиржамлиги боис меҳмонлар ҳужумлари анча хавфли кўриниш ола бошлади. Шунда бир қатор вазиятларда жамоамиз сардори дарвозабон Андрей Мельничук жамоа жонига оро кирди. Аммо сўнгги дақиқага келиб меҳмонлар ўз голларини киритишга эришишди – Зоҳир Пиримовнинг зарбаси йўналишини Санжар Шоаҳмедов ўзгартириб дарвоза тўрини ишғол этди, 2:1.

Олий Лига. 22-тур. 2 октябрь (пайшанба)

«ДИНАМО» – «ОЛМАЛИҚ» - 2:1 (2:0)

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Э. Турсунов (Бухоро).

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

Голлар: Санъат Шихов 18, Дарко Станоевич 25 (авт.) - Санжар Шоаҳмедов 90.

«Динамо»: 27. Андрей Мельничук, 4.Асрор Алиқулов, 5.Илдар Маматказин, 7.Санъат Шихов, 8.Ғулом Урунов, 10.Зайниддин Тожиев, 16.Акмал Холмуродов (42.Миркомил Локаев, 88), 18.Сирожиддин Сайфиев, 34.Нодир Саноқулов (6.Акмал Бозоров, 62), 55.Аваз Агалиев, 70.Фаррух Шотурсунов (17.Абдулла Набиев, 71).

«Олмалиқ»: 25.Акмал Ортиқов, 6.Шакер Зуаги, 7.Достон Абдураҳмонов, 15.Обид Жўрабоев (10.Санжар Шоаҳмедов, 78), 17.Никита Павленко, 18.Дилявер Абибуллаев, 20.Дарко Станоевич, 23.Сарвар Жўраев, 50.Евгений Гоголь, 55.Петар Франжич (11.Зоҳир Пиримов, 46), 99.Темур Ҳакимов (93.Исломбек Исоқжонов, 46).

Огоҳлантиришлар: Нодир Саноқулов 54, Акмал Холмуродов 73 - Шакер Зуаги 50, Зоҳир Пиримов 66.

Навбатдаги турни ҳам жамоамиз ўз майдонида Фарғонанинг «Нефтчи» клубини қабул қилади. Баҳс 17 октябрь кунига мўлжалланган.

Ўқилди (марта): 1156. Киритилган сана: 2014-10-02 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 10-ТУР
25.05.2019
«Қизилқум»
«Динамо» стадиони
17:45

Фото-галерея

Динамо – Шуртан – 3:0. 2017, 8 март
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Шоҳруҳ Абдураҳмонов
Сурхон - Динамо 1:0 / Суперлига-2019, 2-тур.
Динамо – Қизилқум 0:1

Сўровнома

Сизнингча, “Динамо”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси” ким?
Натижалар
Сизнингча, «Динамо» - «Қизилқум» учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

23.05 Жасур Азимов: «Вазиятларни ҳисобга олсак, «Динамо» ғалабага ҳақли эди...»
22.05 Самарқандлик мухлислардан Бухорода таҳсинга сазовор ҳолат
21.05 Даврон Файзиев: “Бухорода эмас, Самарқандда ўйнагандек бўлдик”
20.05 Мирислом Ҳасанов: “Бугун омад “Бухоро” томонида бўлмади"
19.05 Бухородан бир очко билан
18.05 «Динамо» Бухородаги 7 йиллик мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими?
16.05 U-18: “Динамо” ёшлари илк учрашувни “Металлург”га қарши ўтказишади
13.05 Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди»
12.05 Даврон Файзиев: “Динамо”да юлдуз футболчи йўқ, аммо меҳнаткаш жамоа бор”
11.05 “ДИНАМО”НИ 3-ЎРИНГА ОЛИБ ЧИҚҚАН ҒАЛАБА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.