Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

"ДИНАМО" САФАРДА АМАЛДАГИ ЧЕМПИОНДАН УСТУН КЕЛДИ!

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Олий лига 17-тури доирасида Самарқанднинг “Динамо” клуби амалдаги чемпион “Бунёдкор” меҳмони бўлиб, ўз тарихида илк маротаба бу жамоа устидан ғалабага эришди.

Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, тўп назорати бобида "Динамо"дан яхши ҳаракат қилган “Бунёдкор” дастлабки 45 дақиқаликда 3та кескин ҳужум ташкил қила олди. 53-дақиқада Олег Зотеевнинг кучли зарбасини Андрей Мельничук навбатдаги сейви билан қайтариб қолган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб жамоасини қутқариш навбати Акбар Тўраевга етиб келди. Санъат Шиховнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячиларга тегиб, ўз йўналишини ўзгартирганди.

Ўйинда бурилиш ясаш мақсадида Сергей Луган Сардор Рашидов, Минори Сато, Акром Комилов каби футболчиларни майдонга туширди. Бу ўзгаришлар “Бунёдкор”нинг ҳужумларини янада хавфлироқ тус олдирди. Акмал Шораҳмедов, Жавлон Иброҳимов, Достон Ҳамдамов каби футболчиларни ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо уларнинг зарбаларини ё хато чиқди ёки дарвозабон аниқ ҳаракат қилди. Сардор Рашидовнинг 80-дақиқадаги зарбаси эса дарвоза устунига тегиб қайтди.

Учрашув кульминацияси 82-дақиқага келиб рўй берди. Биринчи бўлимда огоҳлантирилган Шукурали Пўлатов ўзидан қочиб кетган Азамат Бобожоновни чалиб йиқитди. Бош ҳакам эса уни иккинчи сариқ карточка билан ўйиндан четлатди.

Бир киши кам бўлиб қолган “қалдирғочлар” ўйинни қутқариб қола билишмади. Ҳакам томонидан конпенсация учун қўшиб берилган дақиқаларда Азамат Бобожонов жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажариб, “Динамо”га иккинчи даврадаги дастлабки очколарни тақдим этди. Қайд этиш керак, “Бунёдкор” ўз майдонида Самарқанд клубидан ҳали енгилмаганди. Ушбу ғалаба "Динамо" учун тарихий муваффақият сифатида тарихдан жой олди.

Олий лигаси. 17-тур. 23 август (шанба)

“БУНЁДКОР” (Тошкент) – “ДИНАМО” (Самарқанд) - 0:1

Тошкент. “Жар” стадиони. 1763 томошабин

Ҳакамлар: Мурод Муҳамедов (Бекобод)-8,0; Санжар Шоюсупов (Тошкент)-8,6; Фахриддин Ҳасанов (Наманган)-8,6; Нодир Болтаев (Навоий)-9,0.

Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент)

Гол: Азамат Бобожонов (90+4)

“БУНЁДКОР”: 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 3. Шукурали Пўлатов, 6. Анвар Ғофуров (48. Акром Комилов, 70), 8. Жавлон Иброҳимов (с), 11. Олександр Пишур, 13. Иван Милошевич, 20. Самир Бекрич, 27. Сардор Собирхўжаев (9. Минори Сато, 62), 28. Достон Ҳамдамов, 33. Олег Зотеев (21. Сардор Рашидов, 52).

ЗАҲИРАДАГИЛАР: 1. Павел Бугало, 4. Хайрулла Каримов, 14. Воҳид Шодиев, 19. Забиҳулло Ўринбоев.

“ДИНАМО”: 27. Андрей Мельничук (с), 5. Ильдар Маматказин, 6. Акмал Бозоров, 7. Санъат Шихов (18. Сирожиддин Сайфиев, 77), 10. Зайниддин Тожиев (70. Фаррух Шотурсунов, 68; 42. Миркомил Локаев, 90+2), 12. Искандар Холмирзаев, 17. Абдулла Набиев, 21. Азамат Бобожонов, 26. Комил Шарофиддинов, 55. Аваз Агалиев, 95. Фирдавс Абдусаломов.

ЗАХИРАДАГИЛАР: 1. Игорь Михайлов, 16. Акмал Холмуродов, 32. Жасур Азимов.

Огоҳлантиришлар: Достон Ҳамдамов (11), Шукурали Пўлатов (45+2, ), Минори Сато (89) — Андрей Мельничук (79), Фирдавс Абдусаломов (83)

Четлатиш: Шукурали Пўлатов (82, иккинчи огоҳлантириш).

Ўқилди (марта): 1768. Киритилган сана: 2014-08-24 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Аваз Агалиев
«Динамо» - «Орол» - 6:1. Рафаэль Баласанян ва Алишер Холиков
Ислом Шарипов, 2016, сентябрь
Динамо - Навбахор

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди
24.02 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди
31.01 Ўртоқлик учрашуви. «Динамо» Қаршида «Насаф» билан дуранг қайд этди
28.01 «Динамо» икки нафар легионер билан шартнома имзолади

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.