23 август куни «Динамо» жамоаси меҳмонда амалдаги чемпион «Бунёдкор» меҳмони бўлади. Ушбу учрашув олдидан жамоа таркибида йўқотишлар мавжуд.
Хусусан, жамоанинг марказий ҳимоячиси Асрор Алиқулов ҳамда яримҳимоячи Ғулом Уруновлар шу куни жамоага ёрдам бера олишмайди. Жумладан, Асрор Алиқулов «Сўғдиёна»га қарши ўйинда ҳакам томонидан четлатилиб, ПФЛ қарорига кўра иккита ўйинга дисквалификация қилинган бўлса, Ғулом Урунов сариқ карточкалари сони 4 тага етгани боис «Бунёдкор»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» - «Динамо» учрашуви шанба куни соат 19:00да бошланиб, «Спорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади. |