Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

АНДРЕЙ МЕЛЬНИЧУК: «ТАБИАТ ҚЎЙНИДАГИ ТАЙЁРГАРЛИК - АЙНИ МУДДАО»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» жамоасининг иккинчи давра олдидан ўтказган дастлабки йиғини якуни арафасида жамоамиз сардори, тажрибали посбон Андрей Мельничук билан қисқача суҳбатлашдик.

- Андрей, тоғ ён бағрларида ўтказилаётган йиғин қандай ўтмоқда? Умуман, тайёргарлик босқичи борасидаги фикрларингиз?

- Таътилдан сўнг, йиғиннинг тоғда – мана шундай табиат қўйнида ўтказилинаётганлиги айни муддао бўлди. Барча футболчилар катта иштиёқ билан машқларга киришишган. Бу ерда футболчилар жисмоний ҳолатиларини тезроқ юқори ҳолатга келтиришлари нисбатан осон кечади. Қолаверса, тоғда футболчи бошқа нарсаларга чалғимай, фақат тайёргарлик ҳақида ўйлайди. Кўп жиҳатдан бундай сўлим гўшада тайёргарлик олиб бориш жамоа футболчилар учун катта фойда бўлади.

- Биринчи давра баҳсларида нимадан қониқдингиз, нималардан кўнглингиз тўлмади?

- Мавсумнинг бошланиш қисмида эришган натижаларимиздан кўнглим тўлди. Чунки, кетма-кет ўйинларда «Металлург»ни ўйда мағлуб этдик, «Сўғдиёна» ва «Андижон» майдонидан ғалаба билан қайтдик. Бироқ, «Пахтакор»га қарши кечган ўйинда сўнгги дақиқаларда мағлубиятга учраганлигимиздан сўнг, жамоанинг руҳий ҳолати пасайди. Ҳар қанча уринмайлик, барибир кетма-кет ўйинларда очко ололмадик. Омад ҳам биздан юз ўгирганди. Фақатгина давра якуни арафасида Бухорода ҳам 70 дақиқа давомида бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлсакда ғалабани қўлдан чиқариб, дуранг натижа билан қайтдик. «Навбаҳор» билан эса сўнгги турда ишончли ғалабага эришдик. Айнан мана шу баҳсда кўрсатган ўйинимиз барча футболчиларга яна ишончни қайтариб берди.

- Олдинда эса жамоани иккинчи давра ўйинлари кутмоқда. Бу сафар жамоамиз ўз уйида 7 та учрашув ўтказади…

- Бу жамоамиз фойдасига ишлайди, деган умиддаман. Ўз майдонимизда бўладиган «Сўғдиёна», «Андижон», «Қизилқум», «Олмалиқ», «Нефтчи», «Бухоро»га қарши учрашувларда ғалаба қозонишимиз шарт. Аслида, биринчи даврада ҳам Навоий, Олмалиқ ва Фарғонадан очко билан қайтишимиз мумкин эди, бироқ ўйинларда омадимиз келмади. Навоийда ўтказиб юборган икки голимиз ҳам қоидага хилоф эди – бири «аут»дан қўл билан тўғри дарвозага киритилди, иккинчиси яққол «офсайд»дан эди. Олмалиқ ва Фарғонада эса йўқ жойдан пенальти белгиланди. Биз эса имкониятларимиздан фойдалана билмадик. Умид қиламанки, жамоамиз иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўриб биринчи даврада йўқотилган очколарни қайтариб ўз жойига қўяди. Бунинг учун давра ўйинларини муваффақиятли бошлашимиз муҳим. «Насаф» билан учрашувда жамоамиз мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис этиб фақат ғалаба учун майдонга тушади. Таркибимиз биринчи йил бирга ўйнамаяпти. Жамоа бирга тажриба орттирди, анча шаклландик. Биз билан яна ишга киришган Камо Газаров ҳам бегона эмас. У билан ўтган йил бирга ишладик, биринчи даврада эса Камо Александрович ёшлар таркибида муваффақиятли ишлаб, асосий таркиб учун иқтидорли ёшларни етказиб берди. Шундай экан, ўз кучимизга ишониб, бирга яхши натижаларни қўлга киритиш учун курашишга тайёрмиз.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

Ўқилди (марта): 1774. Киритилган сана: 2014-07-16 15:42:40.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur.
Fолибларга аталган медаллар
Динамо - АГМК - 1-0. / 2019, 8-тур
Динамо - Насаф 1:2. Назорат бахси, 2016 йил.

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

08.01 Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи
05.01 «Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади
23.12 «Раҳмати калон, Ҳаким ака!». «Динамо» мухлислари Ҳаким Фузайловга омад тилашди
18.12 «Динамо» ПФК Ҳаким Фузайлов билан дўстона хайрлашди
23.11 Шоҳрухбек Абдураҳмонов - «Динамо»нинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси
21.11 Самарқанддаги байрамона муҳитда «Динамо» «Нефтчи» билан дуранг қайд этди. Навбат Суперлигага!
13.10 Эркинжон Турдимов «Динамо» жамоасини Суперлига йўлланмаси билан табриклади
05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2022. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.