10-тур учрашувларига старт берадиган 31 май, шанба кунги учрашув – «Нефтчи» - «Динамо» баҳсини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум қилинди.
Рўйхатга биноан, Фарғонадаги азалий рақиблар ўртасидаги эътиборли учрашувни бошқариб бориш пойтахтлик ҳакам Ҳасан Рўзиевга топширилди. Ўйин назоратчиси этиб эса Рафик Серазетдинов тайинланди.
Олий Лига, 10-тур.
31 май, шанба
«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), А. Жўрахонов (Андижон)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент). |