Ўтган ўйин

Суперлига-2019. 9-ТУР
19.05.2019
«Бухоро»
«Бухоро» стадиони
0:0

Анонс

10-тур Динамо - Қизилқум
10-тур Сурхон - Қўқон-1912
10-тур Навбаҳор - Андижон
10-тур Металлург - Бунёдкор
10-тур Насаф - Локомотив
10-тур Сўғдиёна - Бухоро
10-тур Пахтакор - АГМК

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 9 18-7 23
2 Локомотив 9 15-7 18
3 Сурхон 9 9-7 15
4 Насаф 9 14-9 14
5 Бунёдкор 9 11-10 14
6 Навбаҳор 9 14-10 13
7 Динамо 9 9-9 13
8 Металлург 9 13-9 12
9 Сўғдиёна 9 11-15 12
10 Қизилқум 9 10-15 9
11 АГМК 9 11-14 7
12 Бухоро 9 6-10 7
13 Андижон 9 7-14 7
14 Қўқон-1912 9 8-20 6

СУПЕРЛИГА - 2019

9-тур АГМК 0-2 Сўғдиёна
9-тур Навбаҳор 0-0 Металлург
9-тур Бухоро 0-0 Динамо
9-тур Қизилқум 1-3 Сурхон
9-тур Насаф 2-0 Қўқон-1912
9-тур Локомотив 0-0 Бунёдкор
9-тур Андижон 0-3 Пахтакор
8-тур Металлург 0-0 Локомотив

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 2 (0)
Амиржон Сафаров 1 (0)

Тугилган кунлар

Жасур Уринов

24 апрель

Янгиликлар » Про-Лига

ТОМОШАБИНСИЗ ЎТГАН ТОМОШАБОП ЎЙИН

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Ўзбекистон Кубоги 1/8 босқич учрашувлари доирасидан ўрин олган «Динамо» - «Металлург» учрашуви томошабинларсиз ўтказилган бўлсада, томошабоплиги билан ажралиб турди.

Жамоамиз тарихида илк марта ўз стадионимизда мухлисларсиз тўп сурган жамоамиз ўйинни ҳужумкор бошлаган бўлсада, ҳисобни очиш меҳмонларга насиб этди. 26-дақиқада Комил Шарофутдинов майдон марказида тўпни йўқотиб қўйди ва қарши ҳужумга ўтган бекободликлар ҳисобни очишди, 0:1.

Голдан сўнг динамочилар ҳужумкорликни тўхтатишмаган бўлишсада, Санъат Шихов ва Fулом Уруновларнинг жарима зарбаларини дарвоза тўсини ва устуни қайтарди.

Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар устунлигида бошланди, бироқ бу сафар ҳам гол киритиш меҳмонларга насиб этди. Мурод Тошматов Игорь Михайловнинг бироз олдинроққа чиққанлигини пайқаб, тўпни унинг устидан ошириб дарвозага «жойлаб» қўйди, 0:2.

Барчаси мезбонлар учун якунлангандек кўринган бир пайтда, ҳужумкорликни тўхтатмаган Самарқанд жамоаси ўз ниятига етди. Уруновнинг тўп оширишидан кейин Комил Шарофутдинов бош билан гол киритиб, ҳисобни қисқартирди, 1:2. vОрадан беш дақиқа ўтиб, захирадан майдонга тушган Зайниддин Тожиев дарвозабон билан яккама-якка ҳолатига чиқиб мувозанатни тиклаган бўлса, 83-дақиқада айнан ушбу тажрибали ҳужумчининг фаоллиги «Динамо»га ғалаба тўпини келтираётгандек эди гўё, 3:2.

Лекин учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида собиқ динамочи Суннатилла Мамадалиев жанговор дурангга имзо чекди, 3:3.

Ушбу баҳснинг жавоб учрашуви 27 май куни Бекободда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал. Дастлабки учрашув.

«Динамо» (Самарқанд) – «Металлург» (Бекобод) - 3:3 (0:1)

Самарқанд, томошабинсиз.

Голлар: Комил Шарофутдинов (63), Зайниддин Тожиев (68, 83) - Сардор Расулов (26), Муроджон Тошматов (61), Суннатилла Мамадалиев (87).

Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Т. Галеев (Урганч), С. Шоюсупов (Тошкент), С. Сатторов (Қарши)

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

«Динамо»: Игоръ Михайлов, Асрор Алиқулов, Акмал Холмуродов, Алишер Саматов, Комил Шарофутдинов (Акмал Бозоров, 80), Жасур Азимов (Аваз Агалиев, 64), Фирдавс Абдусалимов, Санъат Шихов, Ғулом Урунов, Сирожиддин Сайфиев (Зайниддин Тожиев, 46), Абдулло Набиев.

Захира: Андрей Мельничук, Саддам Боймаматов, Акмал Бозоров, Зайниддин Тожиев, Искандар Холмирзаев, Холмўмин Давронов, Аваз Агалиев.

«Металлург»: Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Дониёр Одилов, Шоҳназар Норбеков (Муроджон Тошматов, 42), Александр Ковалёв, Низомжон Эсонов, Саиджон Абдужабборов (Алишер Зиёвуддинов, 67), Мирғиёс Сулаймонов, Сардор Расулов, Миртўра Акбаров, Сардорбек Соибов (Суннатилла Мамадалиев, 66).

Захира: Маъмур Икромов, Хикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Суннатилла Мамадалиев, Давронбек Каримқулов, Алишер Зиявуддинов.

Ўқилди (марта): 1687. Киритилган сана: 2014-05-10 19:50:51.

Навбатдаги ўйин

Суперлига-2019. 10-ТУР
25.05.2019
«Қизилқум»
«Динамо» стадиони
17:45

Фото-галерея

Динамо - Насаф 1:2. Ислом Шарипов. 2016 йил.
«Пахтакор-2» - «Динамо» - 0:2. 2016, октябрь
Dinamo - Xujand 2:2 / 2018, 20 aprel
«Динамо» - «Орол» - 6:1. 2016, октябрь

Сўровнома

Сизнингча, “Динамо”нинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси” ким?
Натижалар
Сизнингча, «Динамо» - «Қизилқум» учрашувида қандай натижа қайд этилади?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

23.05 Жасур Азимов: «Вазиятларни ҳисобга олсак, «Динамо» ғалабага ҳақли эди...»
22.05 Самарқандлик мухлислардан Бухорода таҳсинга сазовор ҳолат
21.05 Даврон Файзиев: “Бухорода эмас, Самарқандда ўйнагандек бўлдик”
20.05 Мирислом Ҳасанов: “Бугун омад “Бухоро” томонида бўлмади"
19.05 Бухородан бир очко билан
18.05 «Динамо» Бухородаги 7 йиллик мағлубиятсиз сериясини давом эттира оладими?
16.05 U-18: “Динамо” ёшлари илк учрашувни “Металлург”га қарши ўтказишади
13.05 Илҳом Юнусов, Дилшод Шарофетдинов, Акмал Бозоров расман «бутсасини михга илди»
12.05 Даврон Файзиев: “Динамо”да юлдуз футболчи йўқ, аммо меҳнаткаш жамоа бор”
11.05 “ДИНАМО”НИ 3-ЎРИНГА ОЛИБ ЧИҚҚАН ҒАЛАБА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.