Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ТУР САРҲИСОБИ: ТОМОШАБИНЛАР ТАШРИФИДА ПАСАЙИШ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Якунланган 5-тур кутилганидек шиддатли ва қизиқарли руҳда ўтди. Республикамизнинг еттита шаҳрида бўлиб ўтган беллашувлар ишқибозларда ўзига яраша қизиқиш уйғотди. Кимдир кутилган натижасига эришган бўлса, яна кимдир муваффақиятсизликка учради, дея ёзилади «Эрудит Спорт» нашрининг 5-тур сарҳисобида.

Еттита учрашувдан учтасида мезбонлар, иккитасида меҳмонлар ғалаба қозонишди. Яна икки баҳс дуранг билан тугади. Сафарда “Динамо” билан “Бухоро” уч очкони қўлга киритди. Самарқандликлар Андижонда 2:3 ҳисобида, Эдгар Гесс шогирдлари эса Жиззахда 0:1 натижаси билан муваффақият қозонишди. “Бунёдкор” – “Локомотив” (1:1) ва “Қизилқум” – “Машъал” (0:0) баҳсида ғолиб номи аниқланманди. Шунингдек, “Металлург” “Навбаҳор”ни, “Пахтакор” “Олмалиқ”ни, “Насаф” эса “Нефтчи”ни ўз майдонида мағлубиятга учратди.

ГОЛЛАР, ДУБЛЛАР ВА ПЕНАЛЬТИ

Футбол голлар билан жозибали кўринади. Ҳозирча ҳар бир турда деярли ўртача даражада голлар урилмоқда. Ушбу турда ҳаммаси бўлиб дарвозаларга 14 та тўп киритилди. Майдон эгалари 8 марта дарвозани ишғол қилган бўлсалар, меҳмонлар 6 бор аниқ нишонга олишди. Шунингдек, 5-турда иккита футболчи дублга эришди. Қизиғи шундаки, иккала дубль ҳам “Андижон” – “Динамо” учрашувида кузатилди. Андижонликлардан Анвар Ражабов, самарқандликлардан эса Санъат Шихов икки мартадан гол уришди. Қолаверса, киритилган 14 та голдан 1 таси пенальти орқали амалга оширилди. “Насаф” – “Нефтчи” учрашувида туркманистонлик Артур Геворкян фарғоналиклар дарвозасини айнан 11 метрли нуқтадан аниқ нишонга олди. Голларга бой ўйин Андижонда кузатилди. “Соғлом авлод” стадионидаги беллашувда дарвозаларга бешта тўп киритилди. Шулардан учтаси “Динамо”га тегишли бўлди. Лекин йирик ҳисобдаги натижалар қайд этилмади.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ

Доимгидек мазкур турда ҳам кўплаб сариқ карточкалар кўрсатилди. Энг кўп огоҳлантириш бўлган ўйин “Сўғдиёна” – “Бухоро” учрашувида содир бўлди. Бош ҳакам Мурод Муҳаммедов футболчиларга 7 марта сариқ карточка берди. Шулардан учтаси мезбонларга, тўрттаси меҳмонлар вакилларига тегишли бўлди. Лекин 40-дақиқада “Бухоро” аъзоси Шукур Жумабоев иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Бу ушбу турдаги ягона қизил карточка бўлди. Қолаверса, “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувида ҳам футболчиларга етти марта сариқ карточка кўрсатилди. Эътиборлиси, “Қалдирғочлар”нинг олти нафар аъзоси огоҳлантиришларга лойиқ кўрилган. “Металлург” – “Навбаҳор” ва “Қизилқум” – “Машъал” баҳсида учта огоҳлантириш қайд қилинди. Умумий олганда, ҳакамлар 36 марта сариқ карточкаларни чўнтагидан чиқарган.

ЭНГ КЎП МУХЛИС ҚАРШИ ВА НАВОИЙДА

Мухлислар ҳақида тўхталадиган бўлсак, 5-турда ишқибозлар энг кўп ташриф буюрган учрашувлар Қарши ва Навоийда кузатилди. “Қизилқум” ҳамда “Машъал” жамоалари ўртасидаги учрашувни 8727 нафар томошабин кузатган бўлса, «Насаф» ва «Нефтчи» ўртасидаги ўйинга 8750 нафар томошабин йиғилди. Ўйинлар орасида энг кам мухлис “Металлург” – “Навбаҳор” беллашувига йиғилди. Бекободдаги стадионга 2445 мухлис келди. Умумий ҳисобда ушбу турни 43 306 ишқибоз бевосита стадионда томоша қилган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 6 176 томошабин деганидир. Бу сўнгги тур билан таққослаганда пасайиш деганидир. Чунки 4-турда умумий 45 477 томошабин ташриф буюрганди.

ЭНГ ЧИРОЙЛИ ГОЛ ВА ТУР ҚАҲРАМОНИ

Ушбу турда ҳам бир қатор чиройли голлар кузатилди. Улар орасида Санъат Шихов томонидан киритилган гол энг чиройли гол сифатида қайд этилди. «Андижон» - «Динамо» учрашувининг сўнгги сонияларида ҳужумга ўтган Санъат Шихов икки ҳимоячини ортда қолдириб, сўнг дарвозабонни ҳам алдаб ўтди ва дарвозани ишғол этди. Бу борада тур қаҳрамони ҳам айнан Санъат Шихов бўлди десак, муболаға бўлмайди, дейилади тур сарҳисобида.

Ўқилди (марта): 2020. Киритилган сана: 2014-04-14 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Учрашув олдидан.
Динамо - Бухоро 0-3. 2019
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Ихтиёр Тошпўлатов
Суперлига-2019. / 1-тур / Динамо-Насаф-1:1

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди
19.02 «Динамо» Грузия клубини мағлубиятга учратди
05.02 «Динамо»нинг Туркиядаги йиғин доирасидаги рақиблари маълум
25.01 «Динамо» босниялик форвард билан шартнома имзолади

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2022. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.