Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

РАВШАН ҲАЙДАРОВ: «МАНА ШУНДАЙ ЎЙИНЛАР МУХЛИСЛАРНИ СТАДИОНГА ҚАЙТАРАДИ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Андижон» - «Динамо» (2:3) учрашувидан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Томошабоп мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди деб ўйлайман. Ёмғирдан кейин майдоннинг ҳолати янада ёмонлашгани боис, ҳар икки жамоа ҳам комбинацион ўйин кўрсатишга эҳтиёт бўлди. Шунга қарамай, шиддатли ва муросасиз баҳс бўлди бу учрашув. Айнан мана шундай томошабоп учрашувлар мухлисларни стадионларга қайтишига сабаб бўлади» - дейди Равшан Акмалович.

«Ўйиндан олдин майдонда рақиб томонидан катта босим бўлишини кутгандик. Чунки, «Андижон» ҳали ғалаба қозона олмаган ва бу баҳсда бор имкониятини ишга солиши аниқ эди. Шу боис тўғри тактика танлаган ҳолда, футболчилардан ўйинга тўғри ёндашувни сўрагандим. Шукурки, омад ҳам биз томонда бўлиб ғалабага эришдик. Жароҳатлари боис захирадан майдонга тушган Зайниддин Тожиев, Акмал Холмуродов ва Аваз Агалиевлар ҳам жамоанинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди. Айниқса, андижонликларнинг иккинчи голидан сўнг, таркибимиздаги ўзгаришлар ғалаба қозонишимизга катта ёрдам берганлигини алоҳида айтиб ўтмоқчиман» - дея фикр билдирди «Динамо» бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» жамоаси навбатдаги 6-турда Самарқандда чемпионат пешқадами Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилади.

Ўқилди (марта): 2304. Киритилган сана: 2014-04-13 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2021
30.03.2021
«Динамо»
«Истиқлол» стадиони
18:00

Фото-галерея

Динамочилар
Dinamo - Metallurg 2:1 / Ixtiyor Toshpulatov
Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

05.09 «Бухоро» - «Динамо». Кўҳна шаҳарлар жамоаларининг 48-тўқнашуви
12.08 Пешқадамлар тўқнашуви: «Динамо» «Нефтчи»нинг Фарғонадаги мағлубиятсиз сериясига чек қўя оладими?
05.05 59 йиллик рақибларнинг 50-тўқнашуви. «Динамо» - «Нефтчи» ўзаро ўйинлари тарихи, таркиблар трансфер баҳоси ва мураббийлар фикри
06.04 Ҳаким Фузайлов: «Динамо» ютган бўлса-да, очиғи ўйиндан қониқмадим»
05.04 «Динамо» «Орол» мағлуб этиб, пешқамликни сақлаб қолди
25.03 Фахриддин Алимов: «Мақсадим – Про лигада тўпурар бўлиш ва «Динамо» билан Суперлигага чиқиш»
25.03 Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»
24.03 Мавсумни ғалаба билан бошладик
23.03 «Динамо» жамоаси таништирув маросимини ўтказди
14.03 «Олдимизга фақат битта мақсад қўйилган – Суперлигага чиқиш». «Динамо» клуби директори ва бош мураббийи мухлислар билан учрашди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2021. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.