Жорий мавсумнинг сафардаги сўнгги турида Гулистон шаҳрида меҳмон бўлган «Динамо» жамоаси Сирдарё вилоятидан ишончли ғалаба билан қайтди.
Лигада қолиш учун курашаётган Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги «Гулистон» клуби шу куни ҳар қанча ҳаракат қилмасин, динамочилар билан ўйинда очкосиз қолди. Дастлабки дақиқалардан ҳужумга ўтган вакилларимиз ўйиннинг 12-дақиқасида ҳисобни очишди. Ўтган ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам ёш ҳужумчи Фаррух Шотурсунов ҳисобни очди, 0:1.
Голдан сўнг бутун ўйин давомида ҳар икки жамоада ҳам вазиятни ўзгартириш учун бир қанча имкониятлар бўлган эрсада, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида яна Фаррух Шотурсунов мезбонлар дарвозасига йўл топа билиб, ҳисобни 0:2га етказди ва жамоамиз ғалабасини таъминлади.
Олий Лига, 25-тур. 3 ноябрь, якшанба
«Гулистон» (Гулистон) – «Динамо» (Самарқанд) – 0:2
Гулистон, 2301 томошабин.
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), А. Мўминов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Голлар: Ф. Шотурсунов (12, 90+1).
«Гулистон»: Дониёр Усмонов, Роббимжон Ҳасанов, Алишер Шоғуломов, Бобуржон Акбаров, Рустам Қодиров, Миржалол Қурбонов, Тохир Шамсиддинов, Сарваржон Жўраев, Элёр Жаҳонов, Мўйдин Мамазулунов, Илёс Хайров.
Захира: Илҳом Жуманов, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Хуршид Йўлдошев, Зафаржон Қорақулов, Асилжон Мансуров, Сергей Рекун, Шукур Жумабоев
"Динамо": Андрей Мельничук, Акмал Холмуродов, Алишер Саматов, Илдар Маматказин, Аваз Агалиев, Сирожиддин Сайфиев, Азамат Бобожонов, Комил Шарофетдинов, Санат Шихов, Илдар Магдеев (Фирдавс Абдусалимов, 60), Фаррух Шотурсунов.
Захира: Игорь Михайлов, Акмал Бозоров, Тўлқин Мирзаев, Абдулла Набиев, Темур Шарипов, Омаджон Тайлоқов.
Огоҳлантиришлар: Р. Ҳасанов (23) – Ф. Абдусаломов (63), А. Саматов (76), Ф. Шотурсунов (90+1).
Энг яхши ўйинчилар: М. Мамазулунов – Ф. Шотурсунов. |