Турнинг қизиқарли ўйинларидан бирида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Самарқандда «Динамо» меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳужумга отланган меҳмонлар 13-дақиқада ҳисобни очишга эришишди. Жора Оганесян жарима майдони сари катта тезликда етиб келиб, чамаси 20 метрлардан дарвозага зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб қайтаётганда, Мельничука тегиб «Динамо» дарвозасидан жой олди, 0:1.
Иккинчи бўлимнинг 78-дақиқасида майдон эгалари кам сонли қарши ҳужумлардан бирида мувозанатни тиклашди. Азамат Бобожонов жарима майдони сари катта тезликда етиб бориб, кучли зарба йўллади. Лобанов зарбани қайтаришга эришди, қайтган тўпни эса Комил Шарофутдинов «Пахтакор» дарвозасига киритди, 1:1.
Аммо, голдан бир дақиқа ўтар-ўтмас меҳмонларнинг ҳужуми пайтида «Динамо» ҳимоясидаги хатодан Кахи Махарадзе фойдаланиб, ҳисобни 1:2 га етказиб қўйди. Бу меҳмонларнинг ғалабасини билдирарди.
22-тур. 18 октябрь (жума)
«Динамо» - «Пахтакор» - 1:2 (0:1)
Самарқанд, 5122 томошабин.
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), В. Лушин (Гулистон), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: Жора Оганесян (13), Кахи Махарадзе (80) — Комил Шарофетдинов (78)
«Динамо»: 27.Андрей Мельничук, 4. Ойбек Нурбоев, 12. Санъат Шихов, 16. Акмал Холмуродов, 18. Сирож Сайфиев (17. Абдулла Набиев, 42), 21. Азамат Бобожонов, 26.Комил Шарофутдинов (10.Тўлқин Мирзаев, 88), 48. Илдар Маматказин, 55. Аваз Агалиев, 70. Фаррух Шотурсунов (40.Илдар Магдиев, 58), 72.Алишер Саматов,
«Пахтакор»: 12. Александр Лобанов, 4. Боян Миладиноич, 7. Кахи Махарадзе, 10. Жора Огонесян (34. Ойбек Қиличев, 65), 15. Жамшид Искандаров, 19. Игорь Сергеев, 23. Александр Мерзляков, 24. Даврон Ҳошимов, 26. Дилшод Шарофутдинов (38. Аббосбек Махсаталиев, 85), 28. Станислав Андреев (55.Анвар Ражабов, 56), 29. Владимир Козак.
Огоҳлантиришлар: К.Махарадзе (26) – К.Шарофутдинов (79), И.Магдиев (85). |