«Динамо» бош мураббийи Равшан Ҳайдаров «Бунёдкор»га қарши ўйиндан кейин фикрларини билдирди.
Равшан Ҳайдаров, «Динамо» бош мураббийи:
- «Ўйинга ҳақида гапиришдан олдин, ушбу баҳсга қаратилган тайёргарлигимиз кўтаринки руҳда олиб борилганини таъкидламоқчиман. Шу боисдан ҳам ўйин бошларида ҳисобни очишга ҳам эришдик. Лекин «Динамо» 2-3та кетма-кет ўйинларда барқарор ўйнайдиган даражага чиққанимиз йўқ. Гол уриб, ҳимояга ўтириб олдик. Буни эса «Бунёдкор»нинг тажрибали футболчилари кечиришмади. Ҳимояда сабр билан ўйнаб, тезкор қарши ҳужумга ўтиш тактикасини ишлаб чиққандик. Афсуски, ўйинимиз қовушмади». |