Кутилганидек турнинг энг шиддатли учрашувларидан бири Самарқандда кечиб, унда «Динамо» жамоаси пешқадам «Локомотив»ни тўхтатишга эришди.
Учрашув давомида Ҳаким Фузайлов шогирдлари ўйин борасида устунлик қилишга эришган бўлишсада, буни ҳисобда кўрсата олишмади. Бутун учрашув давомида қарши ҳужумда тўп сурган Равшан Ҳайдаров шогирдлари танланган тўғри тактика билан рақибни мағлуб этишди. Сўнгги сонияларгача кескин кураш кечган баҳснинг 90+5 дақиқасида самарқандлик футболчиларнинг қарши ҳужумларидан бири ниҳоят самара берди. Санъат Шиховнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси чиройли тарзда узоқ бурчакдаги дарвоза устунига тегиб «Локомотив» дарвозасидан ўрин олди, 1:0.
Кетма-кет икки турда «Бухоро» ва «Локомотив»ни мағлуб этган динамочилар ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалининг 9-поғонасида ўз ўринларини муҳкамлашди.
Жамоамизни олдинда яна кучли клублар – «Бунёдкор» ва «Пахтакор» билан баҳслар кутиб турибди.
Олий лига. 20-тур. 29 сентябрь (якшанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Локомотив» (Тошкент) – 1:0 (0:0)
Самарқанд, 6 710 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов (барчаси Тошкент), Ш.Рўзиқулов (Қарши )
Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент)
Гол: Санъат Шихов 90+5.
«Динамо»: Андрей Мельничук, Ойбек Нурбоев, Акмал Холмуродов, Илдар Маматказин, Акмал Бозоров, Аваз Агалиев, Комил Шарофутдинов (Алишер Саматов, 90), Азамат Бобожонов, Сирожиддин Сайфиев (Илдар Магдиев, 88), Санъат Шихов, Фаррух Шотурсунов (Абдулло Набиев, 73).
Заҳира таркиби: И.Михайлов, Т.Мирзаев, А.Набиев, Т.Дадащев, И.Магдиев, А.Саматов, А.Абдуллаев.
«Локомотив»: Темур Fаниев, Евгений Гоголь, Салим Мустафоев, Ислом Иномов, Ислом Тўхтахўжаев, Виктор Карпенко (Александр Шадрин, 61), Дилшод Жабборов, Акмал Холматов, Александр Оника, Жасур Хасанов, Иван Нагаев.
Заҳира таркиби: А.Парванов, Б.Йўлдошев, Д.Раҳматуллаев, А.Шадрин, С.Усмонхўжаев, Ш.Шарипов, И.Суюнов. |