ПФЛ расмий сайти Олий лига 19-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, 19-турнинг эътиборли баҳсларидан бирида «Бухоро» ва «Динамо» жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб бориш тошкентлик Марат Исмоиловга ишониб топширилди. Унга қанотларда Андрей Снетков ва Холмат Мирзааҳмедовлар ёрдам бериб боришади. Назоратчи ҳам пойтахтдан Рашид Айтеков.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув шанба куни соат 17:30да Бухородаги марказий ўйингоҳда бошланади.
21 сентябрь, шанба
«Бухоро» (Бухоро) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: М. Исмоилов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вилояти), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вилояти), В. Агишев (Тошкент).
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент). |