«Динамо» - «Насаф» учрашувидан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Иккинчи бўлиб Равшан Хайдаров саволларга жавоб қайтарди.
Равшан Ҳайдаров, «Динамо» бош мураббийи:
- Бугунги ўйинга катта тайёргарлик кўргандик. Афсус, жамоалар ўртасидаги савия билингандек бўлди. «Насаф» таркиби бизнинг сафимиздан кучлироқ. Аслида, дурангни ҳам сақлаб қолишимиз мумкин эди. Аммо, бу футбол. Орқага йўл йўқ, олдинга қараб интилишда, ҳаракат қилишда давом этамиз. |