Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ДИНАМО» - «НАСАФ» - 1:3

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Турнинг энг шиддатли ўйинларидан бири Самарқандда бўлиб, қизиқарли кечган учрашувда «Динамо» «Насаф»га имкониятни бой берди.

Учрашув меҳмонлар ҳужумлари остида бошланди. Натижада ўйиннинг 6-дақиқасида қанотдан уюштирилган ҳужум натижасида Азамат Алланиёзов ҳисобни очди, 0:1.

Навбатдаги голни мухлислар бир соатдан зиёдроқ кутишди. Ниҳоят, ўйиннинг 69-дақиқасида чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини Санъат Шихов тўппа-тўғри дарвозага жойлаб қўйди, 1:1.

Голдан кейин ҳар икки томон ҳам ғалабани ўз томонига оғдириш учун ҳужумларга берилиб кетди. Натижада 79-дақиқада Артур Геворкян қарши ҳужумда ўз қанотидан ажойиб тўп оширишни амалга ошириб, Шомуродовнинг бош билан ҳисобни ўзгартиришини таъминлаб берди, 1:2.

Бу ҳисоб майдон эгаларини қониқтирмасди. Шу боис Равшан Ҳайдаров шогирдлари ҳужумкорликни тўхтатишмади. Қизиғи, 85-дақиқада қаршилик футболчилар қарши ҳужум уюштираётган бир пайтда қанот ҳаками ўз байроқчасини кўтарди ва бунга ишониб «динамочилар»нинг ҳимоячилари ҳамда дарвозабони Зоҳид Абдуллаевга умуман қаршилик кўрсатишмади. Натижада оҳиста зарба йўллаган Абдуллаев фақатгина бош ҳакам Олим Толибжоновга қараб, жамоасининг учинчи голини киритганлигини тушунди, 1:3. Бу эса мезбон футболчиларининг ҳакамлар қарорига кескин муносабатда бўлишига сабаб бўлди. Аммо, энди эътироз билдиришдан фойда йўқ эди. Ҳакамлар ўзаро тушунмай, қарорни қабул қилиб бўлишганди.

Олий лига. 16-тур. 17 август (шанба)

Самарқанд, 8256 томошабин.

«Динамо» - «Насаф» - 1:3

Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент), М.Мажидов (Наманган), Р.Фозилов (Наманган), В.Нажафалиев (Тошкент)

Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент)

Голлар: Cанъат Шихов, 69 – Азамат Алланиёзов 6, Илҳом Шомуродов 79, Зоҳид Абдуллаев 85.

«Динамо»: А.Мелничук, И.Маматказин, А.Бозоров (А.Набиев, 82), А.Холмуродов, А.Агалиев, А.Саматов, И.Магдиев (К.Шарофутдинов, 57), А.Бобожонов, С.Шихов, С.Сайфиев (О.Тайлоқов, 90+2), Т.Мирзаев.

«Насаф»: Э.Суюнов, М.Каримов, Б.Қораев, И.Шомуродов (Ф.Сайфиев, 89), Ҳ.Каримов, А.Геворкян, Э.Бойдуллаев, И.Юнусов, Ш.Муҳаммадиев, С.Шодмонов (Ш.Гадоев, 52), А.Алланиёзов (З.Абдуллаев, 80).

Огоҳлантиришлар: А.Мельничук (86), Т.Мирзаев (90+5) – И.Шомуродов (42), А.Бобожонов (72).

Энг яхши ўйинчилар: С.Шихов – А.Геворкян

Ўқилди (марта): 1954. Киритилган сана: 2013-08-17 20:57:43.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Dinamo - Sugdiyona 1:0 / 2019, 4-тur.
Машъал 2018
Жамоа дарвозабони Михаил Наумовдан "селфи"!
Сардор Эминовдан ажойиб гол

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.