«Динамо» - «Қизилқум» ўйиндан кейин анъанага мувофиқ жамоа мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтаришди.
Юрий Лукин («Қизилқум» клуби бош мураббийи вазифасини бажарувчи):
- Бугун жамоамизда ўйин амалиёти етишмагани билан бирга, омад ҳам биз томонда бўлмади. Бир қатор вазиятларда рақиб жамоа посбони голли вазиятларни бартараф этди. Жамоамиз таркиби деярли янги, йигитларга ўйин амалиёти керак. Мақсадимиз «Қизилқум»ни Олий лигада сақлаб қолиш.
Равшан Ҳайдаров («Динамо» бош мураббийи):
- Ўйин оғир бўлишини кутгандик. Янгиланган таркиб билан майдонга тушган ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Футболчилар ҳали бир бирини яхши тушиниб олмаганлиги учун эҳтиёткор ўйнаш кераклигини уқтиргандим. Шу боис, жамоа футболчилари асосан ўз қанотлари учун жавоб беришди. Асосийси натижа ва биз бунга эришдик. Натижадан хурсандман. |