Тошкентда йиғин ўтказаётган жамоамиз сафида янги футболчилар қўшилиши давом этмоқда.
Куни кеча «Динамо» сафига «Локомотив»дан Павел Смоляченко ва биринчи даврани «Қизилқум» сафида ўтказган Фаррух Шотурсуновлар келиб қўшилишди. Бу футболчилар ҳозирда кўрикдан ўтишмоқда.
Жамоа йиғинидаги нигериялик футболчиларга жавоб бериб юборилди. Шунингдек, украиналик легионер Владимир Киликевич ҳам ҳозирда жамоа билан бирга эмас. Самарқанддаги йиғинда қўшилган Алишер Саматов ва Аваз Агалиевларнинг клубда қолиши аниқ бўлиб улгурди. Шунингдек, бир қатор янги футболчиларга ҳам шартнома таклиф этилиши кутилмоқда.
Жамоамиз, назорат учрашувлари доирасида 25 июлда «Нефтчи», 28 июлда эса «Олмалиқ» клублари билан тўп суриши режалаштирилган. Ушбу ўйинлар олдидан ҳам таркибда ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда. |