Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.
Зоир Тўрақулов («Шўртан» бош мураббийи):
- Учрашув анча шиддатли кечди ва анча томошабоп бўлди. Бугун мағлубиятга учраган бўлсакда, шогирдларим ўйинидан қониқдим. Чунки, жамоам бор куч ва имкониятини ишга солди. Афсуски, ҳакамларнинг айрим хатолари бугунги ўйин натижасига таъсир қилди, деб ўйлайман. Жамоани қабул қилиб олганимга кўп бўлгани йўқ. 1-2 ойнинг ўзида натижа кўрсатиш қийин. Давралар оралиғида жамоа таркибида қандай ўзгаришлар бўлиши бу молиявий ҳолатимизга боғлиқ бўлади.
Равшан Ҳайдаров («Динамо») бош мураббийи:
- Аввало бизни тинмай қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат. Ўйлайманки, жамоамиз бугун ҳужумкор ўйин намойиш этиб мухлисларга чиройли ғалабани тортиқ этди. Давралар оралиғида таркибимизни кучайтириш мақсадидамиз. Ўйлайманки, иккинчи даврада мухлисларни янада қувонтира оламиз. Бугунги учрашувда шогирдларим анча яхши ҳаракат қилишди, ҳужумда ҳам ҳимояда ҳам тартибли ўйин кўрсатдик деб айта оламан. Олдинда бизни давранинг сўнгги учрашуви «Қизилқум»га қарши учрашув кутиб турибди. Зарафшондаги ўйинда ҳам бор куч ва имкониятларимизни ишга соламиз. |