Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

РАВШАН ҲАЙДАРОВ: «АСОСИЙСИ – САМАРҚАНДДА ЭЪТИБОР КУЧЛИ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Насаф» - «Динамо» (3:2) учрашуви якунига етгач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб саволларга «Динамо» жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Равшан Ҳайдаров жавоб берди.

- Орада вужудга келган танаффусдан фойдаланиб, «Насаф»га қарши ўйинга ҳар қачонгидан пухта тайёргарлик кўргандик. Ўйинда асосан ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужум тактикасида ўйнамоқчи эдик. Бироқ, режамиз муваффақиятли амалга ошмади. Бунга таркибдаги муаммолар ҳам сабаб бўлди. Зеро, бугун ҳимоячилардан Александр Клецков дисквалификация туфайли, Аҳрол Рисқуллаев жароҳати сабабли, Нодир Санақулов эса ёшларимиз сафида Туркиядаги Жаҳон Чемпионатига йўл олгани боис айниқса ҳимоя чизиғида муаммоларимиз бор эди. Биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштирдик, аммо бўлим сўнггида яна гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда очко олиб кетиш учун ҳужумкорликка ҳам эътибор бердик, аммо, фақат яна битта гол билан чекландик, холос.

- «Динамо» жамоасини қийин аҳволда қабул қилдингиз. Клуб раҳбарияти томонидан жамоага қандай вазифа юклатилган?

- Вазифа – биринчи давра якунига қадар қўл остимиздаги йигитлар билан вазиятни ўнглашга интилиш. Асосан ёшларга эътибор бераяпмиз, уларга имкон бераяпмиз. Ҳозирга келиб, Комил Шарофутдинов, Абдулло Набиев, Нодир Санақулов, Фирдавс Абдусалимов каби ҳали энди 20 ёшни қарши олаётган ёшларимизда ўсиш яққол кўринмоқда. Давралар оралиғида таркибни янада кучайтириб, ҳозирги вазиятни ўнглаймиз деб ўйлайман.

- Сиз молиявий жиҳатдан ёмон салоҳиётга эга бўлмаган «Қизилқум»ни тарк этиб, «Динамо»га ўтдингиз. Буни нима билан изоҳлаган бўлардингиз?

- Биринчидан, муаммосиз жамоанинг ўзи йўқ. Иккинчидан, молиявий жиҳатдан «Қизилқум» ва «Динамо»ни солиштирмаган бўлардим. Зарафшонда молиявий ҳолатимиз яхши эмасди, эътибор ҳам шу даражада эди. Шу боис, олдинги йилги таркибдан 11 нафар футболчи «Қизилқум»ни тарк этганди. Самарқандда эса, энг асосийси – жамоага нисбатан эътибор кучли. Молиявий жиҳатдан етакчи бўлмасакда, клубнинг таъминоти ўз вақтида барқарор амалга оширилади. Яъни, «Динамо» моддий жиҳатдан барқарор жамоа.

Ўқилди (марта): 1929. Киритилган сана: 2013-06-21 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Матбуот анжумани. Журналистлар
Шавкат Бурхонов, мухлис
Динамо – Шуртан – 3:0. 2017 йил, 8 март
Динамо 2017. 20 апрель

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.