Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
3:1

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 32 57-29 63
2 Машъал 32 54-27 63
3 Истиқлол 32 52-33 57
4 Сурхон 32 62-36 53
5 Динамо 32 42-26 52
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Норин 32 24-61 21
9 Орол 32 30-78 20

ПРО-ЛИГА - 2018

36-тур Машъал 4-1 Андижон
36-тур Истиқлол 3-0 Орол
36-тур Хоразм 0-0 Шўртан
36-тур Динамо 3-1 Норин
35-тур Шўртан 3-2 Сурхон
35-тур Норин 1-3 Машъал
35-тур Андижон 2-1 Истиқлол
35-тур Орол 1-3 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

РАВШАН ҲАЙДАРОВ: «БУНДАЙ ЎЙИНЛАРДА ФАҚАТ МУХЛИСЛАР ЮТИШАДИ»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Зоминда бўлиб ўтган «Сўғдиёна» - «Динамо» (4:3) учрашувидан сўнг, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб, «Динамо» бош мураббийи вазифасини бажарувчи Равшан Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунгидек шиддатли, томошабоп ўйиндан фақат мухлислар ютишади. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, дастлабки ярим соатликда мезбонлар ўйин тизгинини ўзларида сақлашди. Аммо, қарши ҳужумда киритган голимиздан сўнг йигитларимизнинг ўзларига бўлган ишончлари ортди. Бироқ, иккинчи бўлим бошида жамоамиз ҳимоясида парокандаликлар юз берди ва бу учун рақиб бизни икки бор жазолади. Мувозанатни тиклаганимиздан сўнг, яна ҳужумларга зўр бериб бир қатор ҳужумлар яратдик ва ҳисобда яна олдинга чиқиб олишимиз мумкин эди, аммо бу сафар ҳам ҳимоя қўрғонимиздаги хатоликлар режамизни бузди ва яна тўплар ўтказдик. Иккита тўп фарқини йўқотиш учун эса бизга вақт етишмади.

- Ҳимоядаги муаммоларни қандай изоҳлайсиз?

- Бугун жамоамиз етакчиларидан бири Александр Клецков жароҳати боис бизга ёрдам бера олмади. Унинг ўрнига ҳали жароҳатидан тўла тузалиб кетмаган Аҳрол Рисқуллаевни майдонга туширгандик. Аммо, бу ҳимоячимиз спорт формасини тўлиқ тиклай олгани йўқ. Умуман, бугун «Динамо»нинг ҳам, «Сўғдиёна»нинг ҳам ҳимоя чизиғи яхши ўйин кўрсатди дейиш қийин. Чунки, ҳар икки жамоанинг ҳам ҳужум чизиғи муносиб ўйин намойиш этди. Айниқса, мезбон жамоа тезлик бобида биздан устун келди.

- «Динамо»дан давралар оралиғида қандай ўзгаришлар кутишимиз мумкин?

- Таркиб борасида ўзгаришлар қилишимиз аниқ. Чунки, жамоанинг ҳозирги натижалари Самарқанддек шаҳарга мос эмас. Ички имкониятларимиз катта деб ўйлайман. Шундай экан биз ишлашда давом этиб, камчиликларни таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф қиламиз.

Ўқилди (марта): 1323. Киритилган сана: 2013-05-27 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

мавсум якунланди
«Динамо»
«Динамо» стадиони
мавсум якунланди

Фото-галерея

Dinamo - Xujand 2:2 / 2018 yil 20 aprel
Dinamo - Xujand 2:2 / 2018, 20 aprel
Амиржон Сафаров флеш-интервью

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.02 Эркинжон Турдимов Самарқанд футболида қандай ишларни амалга оширмоқда?
16.02 «ДИНАМО» «ҚЎҚОН-1912»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
14.02 «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 3:0
12.02 «ДИНАМО» «БУХОРО» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
10.02 «ДИНАМО» БИР КУНДА ҚОЗОҒИСТОН КЛУБИ ВА «МАШЪАЛ» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
08.02 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2
05.02 «ДИНАМО» ТОШКЕНТДА «БУНЁДКОР» ВА «БУХОРО» БИЛАН ЎЙНАЙДИ
02.02 «ДИНАМО» «НАСАФ» БИЛАН ҚАРШИДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ
01.02 «ДИНАМО» НАВОИЙДА «ҚИЗИЛҚУМ»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
01.02 ВОҲИД ШОДИЕВ «ДИНАМО» КЎРИГИДА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.