9-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди. Унга кўра, 26 май якшанба куни бўлиб ўтадиган «Сўғдиёна» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш тошкентлик ҳакамлар бригадасига топширилди.
Зоминдаги ўйинда бош ҳакам сифатида ўйинни Ҳасан Рўзиев бошқариб борса, ФИФА лайнсменлари Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар қанотларда ишлашади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув якшанба куни соат 17:30 да Зоминдаги марказий стадионда бошланади.
26 май, якшанба
«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро). |