«Динамо» - «Бухоро» учрашувидан сўнг, матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар мураббийи Тачмурод Агамуродов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
Тачмурод Агамуродов, “Бухоро” бош мураббийи:
- Бугун “Динамо”ни ғалаба билан эмас, ғалабага бўлган кучли иштиёқи ва кўрсатган чиройли ўйини билан табриклайман. Бугун гол уриш учун бизга нисбатан мезбонларда кўп имкониятлар юзага келди ва улардан динамочиларнинг фойдалана олмаганлигига бизнинг омадимиз келди, десак бўлади. Аммо, сўнгги дақиқада белгиланган 11 метрлик жарима тўпини мен тўғри белгиланди дея олмайман. Бу менинг фикрим. Аммо, “Динамо” футболчиларининг ҳаракатлари учун уларни олқишлаш мумкин. |