Ниҳоят, 8-турга келиб “Динамо” жамоаси Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги илк учрашувда мавсумдаги дастлабки ғалабага эришди.
Умуман олганда, баҳс натижаси ўйинга мос бўлди. Шу куни самарқандлик футболчилар ўйин давомида рақибга нисбатан анча сермазмун ва ҳужумкор ўйин намойиш этишди ва учрашувнинг сўнгги дақиқасида буни ҳисобда ҳам намойиш эта олишди. 20 ёшли яримҳимоячи Комил Шарофутдинов жарима майдонига ёриб кириб дарвозабон билан яккама-якка қолган бир вазиятда ҳимоячилар томонидан тўхтатилди ва вазиятга яқин турган учрашув бош ҳаками иккиланмай 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Тўпга яқинлашган тажрибали ҳимоячи Александр Клецков совуққонлик билан дарвозани нишонга олиб, майдон эгаларининг мавсумдаги илк ғалабасини таъминлади.
Голдан сўнг учрашув бош ҳаками ўйинга 3 дақиқа қўшиб берган бўлсада, амалда ўйин қўшимча еттинчи дақиқагача чўзилди ва бу орада мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишди. Комил Шарофутдинов иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди.
Кетма-кет етти учрашувда ғалаба нималигини билмай келган динамочилар 8-турга келиб бу ёқимсиз анънани бузишди.
8-тур. 11 май (шанба)
«Динамо» (Самарқанд) – «Бухоро» (Бухоро) - 1:0 (0:0)
Самарқанд, 5150 томошабин.
Ҳакамлар: М. Муҳамедов (Тошкент вилояти), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Ш. Рўзиқулов (Қарши).
Гол: А.Клецков 90 (пен.)
«Динамо»: 27.Андрей Мельничук, 6.Акмал Бозоров, 10.Тўлқин Мирзаев, 13. Александр Клецков, 16.Акмал Холмуродов, 17.Абдулла Набиев (Фирдавс Абдусалимов, 81), 18.Сирожиддин Сайфиев, 21.Азамат Бобожонов, 24.Темур Дадашев (Аҳрол Рисқуллаев, 89), 25.Нодир Санақулов, 26.Комил Шарофутдинов.
Заҳира: 73.Олег Горвиц, 3.Максим Колядин, 5.Аҳрол Рисқуллаев, 8.Юнус Суюнов, 11.Бобур Насимов, 22.Фирдавс Абдусалимов, 38.Георгий Адамян.
«Бухоро»: 30.Ботир Носиров, 2.Наоя Шибамура, 4.Девид Ония, 7.Алексей Николаев (9.Шахзод Сулаймонов, 59), 8.Алишер Маҳмудов, 10.Алишер Саноев, 11.Отабек Валижонов (Георги Квесиешвили, 25), 14.Вохид Шодиев, 17.Отабек Нарзуллаев (5.Георгий Квесиашвили, 25), 21.Бахриддин Вахобов (Алишер Азизов, 84), 24.Асқар Мухитдинов.
Заҳира: 20.Сардор Қобулжонов, 6.Евгений Кочнев, 19.Жамшид Ҳасанов, 23.Алишер Азизов, 44.Нодиржон Жўраев.
Огоҳлантиришлар: А.Клецков 25, К.Шарофутдинов 41 – А.Николаев 21, А.Маҳмудов 68, Б.Носиров 89.
Четлатиш: Комил Шарофутдинов, (90+5, иккинчи огоҳлантириш) |