«Динамо» - «Гулистон» учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Камо Газаров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Афсуски, бугун яратилган имкониятлардан фойдалана олмадик. Умуман олганда эса жамоамиз футболчиларидан миннатдорман. Улар ғалаба учун бор куч ва ғайратларини ишга солишди, бироқ бугун омад биз томонда эмасди. Аксига олиб асосий ҳужумчимиз ўйин бошида жароҳат олиши бугунги баҳс натижасига ҳам салбий таъсир этди. Бугун бир очко қўлга киритмадик, икки очко йўқотдик, деган бўлардим. Эътибор берган бўлсангиз, жамоамиз асосини ёшлар ташкил этади. Уларга эса ўйин амалиёти, тажриба керак. Умид киламанки, футболчиларимиз кейинги учрашувларда мухлисларимизни қувонтиришади. |