23 март куни 2-турнинг қолдирилган учрашувлари доирасида Самарқандда «Динамо» ва «Гулистон» жамоалари ўзаро майдонга тушишди. Учрашув ёмғир остида кечган бўлишига қарамай, шу куни ўйингоҳда минглаб мухлислар севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашди.
Бутун учрашув давомида ўйин тизгини майдон эгалари қўлида бўлиб, Камо Газаров шогирдлари ҳисобни очиш учун бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо, якуний зарбани бериш ҳеч бир жамоага насиб этмади. Ўйин сўнггига қадар ҳар икки жамоа ҳимоя қўрғони ҳам ишончли ўйин намойиш этиб, кетма-кет иккинчи учрашувда ҳисоб очилмаслигини таъминлашди.
«Динамо» - «Гулистон» - 0:0
Самарқанд, 10 103 томошабин.
Хакамлар: М.Мухаммедов (Тошкент вил.), У.Каримов (Андижон), Маражабов (Андижон), В.Серазетдинов (Тошкент)
«Динамо»: 27. Андрей Мельничук, 5.Аҳрол Рисқуллаев, 6.Акмал Бозоров, 9. Владимир Киликевич, 10. Тўлқин Мирзаев (17.Абдулло Набиев, 27), 13.Александр Клецков, 16.Акмал Холмуродов, 18.Сирожиддин Сайфиев, 21.Азамат Бобожонов (3.Максим Колядин, 84), 24.Тимур Дадашев (8.Юнус Суюнов, 73), 25.Нодир Санақулов.
Заҳирада қолганлар: 1. Игорь Михайлов, 11.Бобур Насимов, 22.Фирдавс Абдусалимов, 26.Комил Шарофутдинов.
«Гулистон»: 24.Дониёржон Усмонов, 2.Иброҳим Раҳимов, 3.Акбар Саттаев, 18.Бобур Акбаров, 24. Сарвар Жўраев, 25.Элёр Жаҳонов, 15.Собир Усмонхўжаев (17. Алишер Шоғуломов, 83), 22.Тохир Шамсиддинов, 7.Роббим Хасанов, 9.Хуршид Йўлдошев (10. Зафар Қорақулов, 67), 11.Носир Отақўзиев (27. Константин Боев, 87 ).
Заҳирада қолганлар:1.Илҳом Жуманов, 4.Жасур Отажонов, 19. Рустам Қодиров, 21.Миржалол Қурбонов.
Огоҳлантиришлар: Т.Шамсиддинов 31, Э.Жаҳонов 48, Р.Хасанов 76, Д.Усмонов 90+4. |