«Металлург» - «Динамо» (0:0) учрашувидан кейин, мезбонлар мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг фикри билан танишдик.
- Бугун қайси жамоанинг омади чопса ўша томон ғалабани илиб кетадиган ўйин эди. Биз ўтган тур Фарғонада «Нефтчи»ни қарши ҳужумда мағлуб этиб кетганимиздек, бугун «Динамо» шу усулда бизни мағлуб этиши мумкин эди. Ҳар икки томон ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушганди. Аммо, вазиятлардан фойдаланмаслик нурсиз дуранг бўлишини таъминлади. |