14-17 март кунлари Ўзбекистон Олий Лигаси 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Тур доирасидаги ўйинларни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум қилинди.
Рўйхатга биноан, Бекободда бўлиб ўтадиган «Металлург» - «Динамо» учрашувини бошқариб бориш пойтахтлик ҳакам Бахтиёр Намозовга топширилди. Унга қанотларда наманганлик Фарҳод Ҳасанов ва гулистонлик Влад Лушинлар ёрдам беришади. Учрашув назоратчиси эса Ғайрат Каримов этиб сайланди.
16 март, шанба
«Металлург» (Бекобод) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: Б. Намозов (Тошкент), Ф. Ҳасанов (Наманган), В. Лушин (Гулистон), Ш. Ҳакимов (Андижон).
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент). |