21 январдан Тошкентда йиғин бошлаган «Динамо» жамоаси «Металлург» ва «Олмалиқ» клублари билан назорат баҳсини ўтказди.
25 январь кунги учрашувда вакилларимиз Бекободнинг «Металлург» жамоасига 1:2 ҳисобда мағлуб бўлишган бўлишса, 27 январда «Олмалиқ» билан ўтказилган икки учрашувда бир ғалаба ва мағлубиятга учрашди.
Бекободликларга қарши ўйинда вакилларимиз томонидан киритилган гол Абдулло Набиев ҳисобига ёзилган бўлса, олмалиқликларга қарши дастлабки учрашувдаги голларга кўрикдаги ҳужумчи Юрий Мархель, Абдулла Набиев ва Омаджон Тайлоқовлар муаллифлик қилишди. «Олмалиқ»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган иккинчи ўйинда эса, Юнус Суюнов ҳисобни қисқартирувчи голга муаллифлик қилди.
Биринчи учрашув.
«Динамо» - «Олмалиқ» - 3:1
Голлар: Ю.Мархель 33, А.Набиев 88, О.Тойлоқов 89 - Александр Лупашко, 13.
«Динамо»: Андрей Мельничук, Акмал Бозоров, Андрей Ерохин, Александр Клецков, Аҳрол Рисқуллаев, Максим Колядин, Сирож Сайфиев (Темур Дадашев, 68), Тўлқин Мирзаев (Омад Тойлоқов, 64), Абдулла Набиев, Юрий Мархель, Рўзимбой Аҳмедов (Комил Шарофиддинов, 77).
Иккинчи учрашув.
«Динамо» - «Олмалиқ» - 1:2
Голлар: Ю.Суюнов 6 - М.Мамазулумов 71, З.Полвонов 73.
«Динамо»: Игорь Михайлов, Фирдавс Абдусалимов, Озод Турсунов, Бахтиёр Очилов, Ислом Ҳамидов, Комил Шарофиддинов, Убайдулла Набиев (Азамат Мамажонов, 50), Темур Дадашев, Омад Тойлоқов (Илҳом Ражабов, 69), Юнус Суюнов, Бобир Насимов.
Жамоамиз навбатдаги ўйинни 28 январь куни «Бухоро»га қарши ўтказади. |