Ўтган ўйин

Про-Лига-2018. 36-ТУР
19.11.2018
«Норин»
«Динамо» стадиони
3:1

ПРО-ЛИГА - 2018

Жамоа Ў Т-Н О
1 Андижон 32 57-29 63
2 Машъал 32 54-27 63
3 Истиқлол 32 52-33 57
4 Сурхон 32 62-36 53
5 Динамо 32 42-26 52
6 Шўртан 32 33-45 37
7 Хоразм 32 51-70 33
8 Норин 32 24-61 21
9 Орол 32 30-78 20

ПРО-ЛИГА - 2018

36-тур Машъал 4-1 Андижон
36-тур Истиқлол 3-0 Орол
36-тур Хоразм 0-0 Шўртан
36-тур Динамо 3-1 Норин
35-тур Шўртан 3-2 Сурхон
35-тур Норин 1-3 Машъал
35-тур Андижон 2-1 Истиқлол
35-тур Орол 1-3 Хоразм

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

«ДИНАМО» ИЛК БОР ОЛМАЛИҚДАН ҒАЛАБА БИЛАН ҚАЙТДИ

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Сафарда «Олмалиқ» жамоасига қарши саф тортган «Динамо» клуби ушбу қарама-қаршилик тарихида илк маротаба Олмалиқдан ғалаба билан қайтди.

Олдинги турда кутилмаганда ўз майдонида «Бухоро»га мағлуб бўлган Аҳмад Убайдуллаев жамоаси олдида сафарда фақат ғалаба қозониш йўли мавжуд эди ва буни жамоа уддалади. Ўйинни ҳужумкор руҳда бошлаган самарқандликлар баҳснинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу вазиятда Рўзимбой Аҳмедовдан тўпни қабул қилиб олган Иван Нагаев чаққон ва айёрона ҳаракатлари эвазига мезбонлар дарвозасига йўл топа билди, 0:1.

Мухлислари қаршисида гол ўтказиб юборган майдон эгалари дарҳол ҳужумкорликни оширишди. Натижада Мельничук дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар юзага кела бошлади. Аммо вазиятларда жамоа ҳимоя қўрғони анча барқарор тўп суриб, қарши ҳужумларда рақибни жазолашга киришди. Шундай вазиятлардан бирида ҳужумга ўтган динамочилар ўйиннинг 30-дақиқасида ҳисобни янада оширишди. Бу сафар «Олмалиқ» ҳужумчиси Зафар Холмуродовнинг ўта қўпол хатосидан сўнг, Рўзимбой Аҳмедов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб чемпионатдаги 4-голини киритишга муваффақ бўлди, 0:2.

Иккинчи бўлим кутилганидек мезбонларнинг ҳужумлари остида бошланди. Қатор ҳужумлар натижасида ўйиннинг 62-дақиқасида «Олмалиқ»нинг самарқандлик вакили Зоҳир Пиримов ўртадаги фарқни қисқартиришга эришди, 1:2.

Ўйиннинг 77-дақиқасида эса меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди. Суннатилла Мамадалиев иккинчи сариқ карточка билан «сийланиб» майдонни тарк этди. Ўйин сўнггига қадар мезбонлар дарвозамиз олдида қатор хавфли ҳужумлар ташкил этишган бўлишсада, шу куни «Динамо» дарвозабони ва ҳимоячилари вазиятларда совуққонлик билан ҳаракат қилишиб якунда жамоага муҳим ғалабани келтиришди.

12-тур. 25 июнь (душанба)

«ОЛМАЛИҚ» – «ДИНАМО» – 1:2

Олмалиқ, 2703 томошабин.

Ҳакамлар: Х. Рўзиев (Тошкент), Т. Абдуллаев (Тошкент), О. Дачев (Тошкент), Т. Тўхтасинов (Андижон).

Голлар: З. Пиримов (62) – И. Нагаев (4), Р. Ахмедов (30).

«Олмалиқ»: Павел Харчик, Баҳром Юлдошев, Евгeний Гоголь, Дарко Станоевич, Шуҳрат Мусаев (Зафар Тўраев, 46), Олег Зотеев, Достон Абдураҳмонов, Зоҳир Пиримов, Зафар Холмуродов (Суҳроб Бердиев, 31), Александр Востриков (Абдураззоқ Жўраев, 73), Санжар Шоахмедов.

«Динамо»: Андрей Мельничук , Леонид Кошелев, Салим Мустафоев, Суннатилла Мамадалиев, Сирожиддин Сайфиев (Турғун Қобилов, 90+4), Жамол Отақулов, Дилявер Абибулаев, Александр Хвостунов, Иван Нагаев, Рўзимбой Ахмедов.

Огоҳлантиришлар: А. Востриков (16), Б. Йўлдошев (83) – С. Мамадалиев (48), С. Мустафоев (56), А. Мельничук (90+3).

Четлатиш: С. Мамадалиев (иккинчи огоҳлантириш, 77).

Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

Энг яхши ўйинчилар: З. Пиримов – А. Мельничук.

Ўқилди (марта): 1427. Киритилган сана: 2012-06-25 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

мавсум якунланди
«Динамо»
«Динамо» стадиони
мавсум якунланди

Фото-галерея

«Динамо» - «Орол» - 6:1. Жасур Азимов ва Комил Шарофутдинов
Стадион ва мухлислар

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

18.02 Эркинжон Турдимов Самарқанд футболида қандай ишларни амалга оширмоқда?
16.02 «ДИНАМО» «ҚЎҚОН-1912»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
14.02 «ДИНАМО» - «СУРХОН» - 3:0
12.02 «ДИНАМО» «БУХОРО» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
10.02 «ДИНАМО» БИР КУНДА ҚОЗОҒИСТОН КЛУБИ ВА «МАШЪАЛ» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ
08.02 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО» - 1:2
05.02 «ДИНАМО» ТОШКЕНТДА «БУНЁДКОР» ВА «БУХОРО» БИЛАН ЎЙНАЙДИ
02.02 «ДИНАМО» «НАСАФ» БИЛАН ҚАРШИДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ
01.02 «ДИНАМО» НАВОИЙДА «ҚИЗИЛҚУМ»НИ МАҒЛУБ ЭТДИ
01.02 ВОҲИД ШОДИЕВ «ДИНАМО» КЎРИГИДА

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2019. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.