Ўтган ўйин

Про-лига 2020
00.00.2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
0:0

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ВЛАДИМИР ФОМИЧЕВ: «ХОҲЛАРДИМКИ БОШҚА МАЙДОНЛАР ҲАМ САМАРҚАНДДАГИДЕК БЎЛСА…»

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

«Динамо» - «Машъал» (2:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида саволларга «Машъал» бош мураббийи Владимир Фомичев жавоб берди.

- Дастлаб ўйин борасидаги таасуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Ҳеч кимга сир эмас сўнгги йилларда «Динамо» ва «Машъал» ўртасидаги ўйинлар анча шиддатли ва курашларга бой ўтиши билан бирга турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу сафар ҳам шундай мунозарали ҳолатлар келиб чиқишидан хавотир олгандим. Шунингдек таркибимизда ҳам икки асосий футболчи майдонга туша олмасди. Рақибларимиз ўйинда устунликка эришган бўлишсада, жуда хавфли кўринишда деб ўйламайман. Фақатгина ўзимизнинг ҳимоядаги болаларча хатоларимиз асабийлашишимизга олиб келди ва якунда бунинг учун жазоландик.

- Пенальти борасида анча норозига ўхшадингиз…

- Фикримча, у ерда пенальти йўқ эди. Тўғри, ўша вазиятда мендан кўра ҳакамларга кўринарли эди, бироқ менда жарима зарбаси бўйича шубҳам бор. Аслида Эрматов керак бўлса футболчилардан ҳам тезроқ югурарди, бу вазиятда эса унинг жисмоний тайёргарлиги панд берди. Лекин Равшан Эрматов ва унинг бригадасини Ўзбекистондаги энг юқори малакали ҳакамлар дея ҳисоблайман.

- Мутахасис сифатида «Динамо» ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Жамоа ғалаба қозонди, демак улар биздан яхшироқ ўйнашди. Умуман олганда «Динамо»нинг сўнгги ўринларни тарк этиб, камида кучли бешлик учун курашишига ишонгандим. Тўғрисини айтсам, жамоадан кўра мени ташкилий ишлар қувонтирди. Бунинг учун клуб, стадион ва шаҳар раҳбариятига ҳар қанча раҳмат айтсанг арзийди. Мухлислар билан тўлган чиройли стадион, ажойиб майдон, ташкилий ишлар барча-барчаси юқори савияда ташкил қилинганлигини алоҳида қайд этиб ўтишни истардим. Мана шундай муҳит футбол учрашувини безайди. Хоҳлардимки, бошқа айрим майдонлар ҳам Самарқанддагидек бўлса. Ўшанда футбол жозибаси йўқолмайди. Бу жамоа ўз олдига халқаро майдонларга чиқишни ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга муносибдир. Кўриниб турибдики, бунинг учун Самарқандда барча шароит мавжуд.

- Бугун «Машъал» ҳужумчисиз тўп сурди. Самандар Шодмонов олдинда ҳаракат қилган бўлсада, уни соф ҳужумчи дейиш менимча нотўғри…

- Дарҳақиқат, сафимизда муносиб ҳужумчи йўқлиги туфайли ҳужумкор яримҳимоячиларимизни олдинги чизиқда қўяпмиз. Мавсум олдидан биз кўз остига олиб қўйган ҳужумчилар бошқа клубларга ўтиб кетишди. Соф ҳужумчимиз Зафар Холмуродов ҳам жамоани тарк этди. Ёш ҳужумчиларимиз эса ҳали талабларимизга тўлиқ жавоб беришмайди. Шунинг учун Самандар Шодмонов сингари ҳужумкор яримҳимоячиларни олдинги чизиқда олиб ўтишга мажбурмиз. Олдинда бизни «Насаф»га қарши «дерби» кутиб турибди. Бу баҳс олдидан барча нарса унутилади. Бор эътиборимиз мана шу ўйинга қаратилади. Шиддаткор учрашув бўлиши аниқ.

Ўқилди (марта): 2061. Киритилган сана: 2012-04-22 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-лига 2020
«Динамо»
«Динамо» стадиони
Про-лига

Фото-галерея

Динамо - Насаф 1:2. Назорат бахси, 2016 йил.
«Динамо» - «Орол» - 6:1. Искандар Холмирзаев ва Омад Тайлоков
Динамо-2019. Тақдимот маросими. Ҳасан Нормуродов

Сўровнома

ҲОЗИРЧА СЎРОВНОМА ЎТКАЗИЛМАЯПТИ.
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.07 Сергей Лушчан: «Динамо»нинг таклифи менга ҳаммасидан кўра қизиқарлироқ туюлди»
11.07 Сергей Лушан - «Динамо» клуби бош мураббийи
10.07 «Динамо» клуби мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
08.07 Иккита автогол, сўнгги сониялардаги хато ва аламли мағлубият...
08.07 Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»
05.07 «Бош мақсад – Суперлигага қайтиш». «Динамо» бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти
03.07 «Динамо» Фарғонада «Нефтчи»га кичик ҳисобда мағлубиятга учради
28.06 Аламли мағлубият: «Динамо» - «Оқтепа» - 3:4
27.06 «Динамо»да янги бош мураббий иш бошлади
22.06 Ўзбекистон Кубоги: «Истиқлол» - «Динамо». Превью

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2020. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.