Меҳмонлар мураббийдан сўнг «Динамо» катта мураббийи Сергей Ковшов ҳам учрашув борасидаги фикри билан ўртоқлашди.
Сергей Ковшов («Динамо» катта мураббийи):
- «Учрашувдан олдин йигитларга қандай кўрсатма берилган бўлса, улар барчасини аъло даражада бажаришди ва мухлисларга ажойиб футбол намойиш этиб беришди. «Машъал» кучли жамоа ва унга қарши баҳсларда доимо қийинчиликка дуч келганмиз. Бу сафарги ўйинда ҳам роса тер тўкишимизга тўғри келди. Асосийси, жамоамизнинг ғалабага бўлган иштиёқи кучлилик қилди ва муҳим уч очко эгасига айландик. Энди мухлисларни кейинги ўйинда «Бухоро»га қарши том маънодаги жанговор ўйин кутиб турибди. Биз ҳали лигада қолиш вазифасини уддалаганимиз йўқ, шундай экан бу ўйинда ҳам олдимиздаги вазифа бу – ғалаба қозонишдир» - дейди «Динамо» катта мураббийи Сергей Ковшов. |