Ўтган ҳафтада Самарқанд вилоятида футболни ривожлантириш масалаларига бағишланган катта йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев олиб борган ушбу мажлисда вилоятда футболнинг бугунги аҳволи, клубларнинг қайд этаётган натижалари ва бир қанча масалалар муҳокама қилинди. Йиғилиш якунларига кўра, вилоят ҳокими ўн банддан иборат қарор қабул қилди. Бунга мувофик, ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи ҳафтаси шанба кунлари вилоятда «Футбол куни» деб эълон қилинди. Шу кунлари «Динамо» клуби ҳамда вилоятдаги бошқа жамоалар муаммолари муҳокама қилиниши ҳамда ҳал этиш чоралари белгилаб қўйилди. |