Ўтган ўйин

Про-лига 2021
24.03.2021
«Динамо»
«Динамо» стадиони
2:1

СУПЕРЛИГА - 2019

Жамоа Ў Т-Н О
1 Пахтакор 26 75-18 69
2 Локомотив 26 39-16 49
3 Бунёдкор 26 37-33 43
4 Сўғдиёна 26 29-29 40
5 Металлург 26 32-25 35
6 Сурхон 26 26-33 35
7 Насаф 26 34-27 33
8 Навбаҳор 26 26-23 32
9 АГМК 26 36-37 32
10 Андижон 26 23-37 28
11 Қўқон-1912 26 31-45 26
12 Бухоро 26 18-37 24
13 Динамо 26 25-47 24
14 Қизилқум 26 24-48 24

СУПЕРЛИГА - 2019

26-тур Металлург 2-0 Сурхон
26-тур Бухоро 2-1 АГМК
26-тур Қўқон-1912 1-1 Навбаҳор
26-тур Насаф 1-2 Динамо
26-тур Андижон 1-0 Қизилқум
26-тур Локомотив 0-0 Пахтакор
26-тур Бунёдкор 2-2 Сўғдиёна
25-тур Сўғдиёна 1-1 Насаф

Тўпурарлар

Қадамбой Нурметов 5 (0)
Амиржон Сафаров 2 (0)

Тугилган кунлар

Янгиликлар » Про-Лига

ХАТОЛАР ЎЗ СЎЗИНИ АЙТГАНДА...

Рукн: Янгиликлар » Про-Лига

Азалий рақиблар ҳисобланмиш Тошкентнинг «Пахтакор» ва Самарқанднинг «Динамо» жамоалари ўртасидаги баҳс ҳар қачонгидан ҳам қизиқарли ва шиддатли ўтди.

Маълум сабабларга кўра, пойтахтда жамоамизни бош мураббий ёрдамчиси Сергей Ковшов туширди. Ўйиндан бир кун олдин Олимпия терма жамоамиз ўзининг назорат учрашувини ўтказганлиги боис, ҳар икки жамоа ҳам «олимпиячи»ларисиз ҳаракат қилди. Учрашув мезбонлар ҳужумлари остида бошланган бўлсада, динамочилар қарши ҳужум тактикасида тўп суришди. Бу эса ўз самарасини узоқ куттиргани йўқ. Учрашувнинг 19-дақиқасида ўнг қанотдан ҳужум бошлаган Шерзод Зайниев тўпни Юрий Романюкка етказиб берди. Молдовалик легионернинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини эса Виктор Клишин ҳимоячилардан баланд сакраб, Темур Жўраев дарвозасига киритди. Бу Клишиннинг мавсумдаги илк голи бўлди, 0:1.

Голдан руҳланган меҳмонлар ўйиндаги услубни ўзгартирмай, қарши ҳужумда рақибни «пойлади»лар. Натижада 22-дақиқада Сергей Грибанов ҳисобдаги фарқни иккитага етказиши мумкин эди. Аммо Зайниевнинг тўп оширишидан сўнг, украиналик ҳужумчи яқин масофадан кучли зарба йўллай олмади. Ҳужумга ўтган мезбонлар кўп ўтмай мувозанатни тиклашди. Тошкентликлар ҳужуми вақтида ҳимоячимиз Девид Ония тўп учун кураш вақтида рақибига қўполлик ишлатди, дея топган бухоролик ёш ҳакам жарима майдони ташқарисидан жарима зарбасини белгилади. Санъат Шиховнинг узоқ юқори бурчакка йўллаган зарбасини эса бу сафар ҳам Сафонов қайтара олмади. Бу гол Евгенийнинг мана шундай жарима зарбаларидан ўтказган мавсумдаги тўртинчи голи бўлди, 1:1. Бўлим ушбу натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам кутилганидек майдон эгаларининг ҳужумлари билан бошланди. Кўп ўтмай эса, дарвозабоннинг яна бир хатоси мезбонларнинг голи билан интиҳо топди. Шиховнинг унча кучли бўлмаган зарбасини қайтаришда хатога йўл қўйган Сафонов, тўпга ташланишда ҳам сусткашликка йўл қўйди ва тўпга эгалик қилган Савич жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 2:1.

Голдан кейин самарқандлик футболчилар вазиятни яна ўнглаш учун бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Жумладан, шу куни анча фаол тўп сурган Шерзод Зайниев, Умед Абдураҳмоновларга ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлганди. 70-дақиқада Виктор Клишин ўйиндаги «дубли»ни нишонлашга яқин турганди. Аммо, ҳужумчимиз тўп узатилган вазиятда ҳимоячилар билан бир чизиқда турган бўлсада, қанот ҳаками Клишиннинг голини инобатга олмади.

Ўйин якунланиши арафасида «Динамо» жарима майдони олдидан ҳимоячиларимиз тушунарсиз хатоларга йўл қўя бошлашди. Дастлаб, Ониянинг хатосидан мезбонлар фойдалана олмаган бўлса, 85-дақиқада Учқун Қобиловнинг хатосидан сўнг «Пахтакор» тўпурари Душан Савич осонлик билан ўйиндаги учинчи голни киритиб учрашув натижасига ойдинлик киритди. Бу вазиятда заҳирадан майдонга тушган дарвозабон Азиз Ашуров ҳам ёрдам бера олмади, 3:1.

Тошкент. 1565 томошабин.

«Пахтакор» – «Динамо» 3:1 (1:1)

Ҳакамлар: И.Танташев – 8,3; О.Жумаев – 8,9; Р.Самандаров – 8,4; И.Гармашов - 9.

Голлар: С.Шихов (25), Д.Савич (51, 85) – В.Клишин (19).

«Пахтакор»: Т.Жўраев, И.Суюнов, А.Холмуродов, К.Тожиев, М.Холмуҳаммедов, Д.Шарофутдинов (Б.Миладинович, 68), К.Махарадзе, В.Козак, С.Андреев, С.Шихов (А.Азизов, 73), Д.Савич (А.Абдуллаев, 90+3).

«Динамо»: Е.Сафонов (А.Ашуров, 54), Д.Ония, Ш.Зайниев (А.Бозоров, 73), У.Абдураҳмонов, Ю.Романюк, У.Қобилов, С.Сайфиев (С.Ғаффоров, 76), Д.Усмонов, Т.Қобилов, С.Грибанов, В.Клишин.

Огоҳлантиришлар: А.Холмуродов (10), К.Тожиев (47), К.Махарадзе (68) – В.Клишин (70), С.Грибанов (75).

Назоратчи: И.Нехочин.

Энг яхши ўйинчилар: Д.Савич – В.Клишин.

Ўқилди (марта): 2094. Киритилган сана: 2011-06-16 00:00:00.

Навбатдаги ўйин

Про-Лига-2023. 1-ТУР
15.03.2023
«Машъал»
«Машъал» стадиони
17:00

Фото-галерея

Динамо - Қизилқум 2-2 / 2019, 10-тур
Чимёнда тайёргарлик
Сирож Самарканд сен билан акцияси
Динамочилар

Сўровнома

«Динамо» жамоаси 2023 йилги мавсум олдидан қайси чизиғини кучайтириши керак?
Натижалар
Сўровномалар архиви

Хабарлар лентаси

14.03 «Динамо» Про лига-2023 олдидан таништирув маросимини ўтказди
27.02 Кожо Жоэль – «Динамо» футболчиси
22.02 Францис Нарх - «Динамо» футболчиси
26.09 Ўртоқлик ўйини: «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна»ни мағлуб этди
09.08 Вадим Абрамов - «Динамо» бош мураббийи
20.05 «Динамо» мураббийлар штабида ўзгариш юз берди
26.04 «Сербияда Самарқанддек қадимий шаҳар ҳақида яхши билишади». Михайло Йованович «Динамо»ни танлагани, илк таассуротлари ва Суперлига ҳақида
14.03 Предраг Роган: «Ўтган икки турда исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатдик»
01.03 Самарқандда Суперлига нафаси қайтди. «Динамо»нинг байрамона ўтган таништирув маросимидан фотогалерея
23.02 Саҳоб Рашидовнинг 88-дақиқадаги голи «Динамо»га «Оболонь» устидан ғалаба келтирди

Видео

UFF.UZ веб-студиясида яратилди.
© 2023. fcdinamo.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайтдан маълумотлар олинганда fcdinamo.uz манзили манба сифатида кўрсатилиши шарт.