«Динамо» - «Олмалиқ» (0:1) учрашуви якунлангач, матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб, меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Ўйингоҳга йиғилганлар яхши кайфиятда уйга қайтмаган бўлсаларда, томошабоп учрашув гувоҳига айланишди деб ўйлайман. Чунки, ҳар икки жамоа ҳам майдоннинг ҳар бир қарич ери учун кураш олиб боришди. Таркибимиздаги бир қатор футболчилар терма жамоаларимизда тўп суришлари сабабли, бугун бошланғич таркибни аниқлашда бироз қийналдик. Чунки, айрим ёш футболчиларимизда чарчоқ аломатлари бор эди. Аммо барча футболчилари ишончни оқлашди. Биз ўз имкониятимизни кутдик ва уч очко келтирган голни киритишга муваффақ бўлдик. Рақибларимиз бугун ҳужумкорликка алоҳида урғу беришларини кутиш мумкин эди. Улар қатор имкониятларга эга бўлишди, бахтимизга вазиятлар биз учун омадли якунланди. Акс ҳолда, бугун умуман бошқа натижа қайд этиларди. |