Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 14 май куни бўлиб ўтадиган 8-тур учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатга биноан, турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Нефтчи» – «Динамо» учрашувини бошқариб бориш ФИФА ҳаками Валентин Коваленкога ишониб топширилди.
14 май (шанба)
«Нефтчи» (Фарғона) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), О. Дачев (Тошкент), А. Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент). |