Турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган баҳс Ғузорда маҳаллий «Шўртан» ҳамда Самарқанднинг «Динамо» жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу қарама-қаршилик олдидан ўйин атрофидаги фактлар, муҳокама-ю, таҳлил ҳамда жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар ташлаймиз.
ҒУЗОРДАГИ УЧРАШУВИМИЗНИ ЦЕЙТЛИН БОШҚАРАДИ
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг «Спорт» бўлими Олий лига жамоалари ўртасида Ўзбекистон миллий чемпионатининг 22-25 апрель кунлари бўлиб ўтадиган 7-тур учрашувларига ҳакамлар ва назоратчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатга биноан, турнинг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши кутилаётган «Шўртан» – «Динамо» учрашувини бошқариб бориш ФИФА тоифасидаги ҳакам Владислав Цейтлинга ишониб топширилди.
«Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), Б.Жапарқулов (Тошкент), О.Абдувосилов (Тошкент), Д.Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Р.Серазетдинов (Тошкент).
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ: ТЕНГЛИК
Ушбу жамоалар шу кунгача ўзаро 12 маротаба баҳс олиб борганлар. Ўтказилган учрашувларнинг 5 тасида «Динамо» жамоаси футболчилари зафар қучган бўлсалар, 5 учрашувда «Шўртан» вакиллари рақибларидан устун келганлар. Қолган икки учрашув эса томонларнинг муроса кўчасини танлаши билан якунига етган.
ГОЛЛАРДА ҲАМ «ДУРАНГ»
Ўйинларда дарвозаларга жами бўлиб 34 та тўп киритилган. Киритилган голларнинг 17 таси «Шўртан» жамоаси фойдасига ёзилган бўлса, 17 гол «Динамо» жамоаси фойдасига хизмат қилган.
КАРТОЧКАЛАРДА «ШЎРТАН» ОЛДИНДА
Ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар жами бўлиб 38 нафар футболчига сариқ карточка кўрсатишга мажбур бўлганлар. Кўрсатилган 38 та сариқ карточканинг 24 таси «Шўртан» футболчиларига кўрсатилган бўлса, қолган 14 та огоҳлантириш «Динамо» жамоаси аъзоларига берилган.
2005-йилги мавсум
«ДИНАМО» – «ШЎРТАН» - 1:0 (1:0).
10.04.2005. 2 тур. Самарканд. «Динамо» стадиони. 12000 томошабин.
Бош ҳакам: Эрматов. Р – 9.
Голлар: Шухрат Раҳмонкулов, 37 (1:0).
«ШЎРТАН» – «ДИНАМО» - 0:1 (0:1).
01.11.2005. 25 тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 3000 томошабин.
Бош ҳакам: Коваленко. В - 8,6.
Голлар: Умид Исоқов, 38 (0:1).
2006-йилги мавсум
«ШЎРТАН» – «ДИНАМО» - 1:0 (0:0).
07.05.2006. 8 тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 5000 томошабин .
Бош ҳакам: Цейтлин В - 8,2.
Голлар: Хасанов Н, 55 (1:0).
«ДИНАМО» - «ШЎРТАН» 4:1 (2:0)
23.09.2006. 23-тур. Самақанд. “Динамо” стадиони. 6000 томошабин.
Голлар: Б. Насимов 4, 54, Ф. Хабибуллин 17, М. Ҳамроев 71, - Игор Таран 87.
2007-йилги мавсум
«ШЎРТАН» – «ДИНАМО» - 4:2 (1:1).
17.03.2007. 2 тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 5000 томошабин.
Ҳакам: Попов А - 8,4.
Голлар: Бурханов П, 4 (1:0), Шарофетдинов Д, 26 (1:1), Қурбонов М - пен, 59 (2:1).
«ДИНАМО» – «ШЎРТАН» - 2:1 (0:0).
03.12.2007. 29 тур. Самарканд. “Динамо” стадиони. 5000 томошабин.
Голлар: Д. Файзиев - пен, 62 (1:0), С. Сайфиев, 85 (1:1), О. Бердиев, 87 (2:1).
2008-йилги мавсум
«ШЎРТАН» – «ДИНАМО» - 1:1 (1:0).
04.05.2008. 8 тур. Ғузор. “Шўртан” стадиони. 5001 томошабин.
Ҳакам: Исмаилов М - 8,3.
Голлар: Вахобов Б, 45 (1:0), Кошелев Л, 58 (1:1).
«ДИНАМО» – «ШЎРТАН» - 1:2 (0:1)
04.10.2008. 23 тур. Самарканд. “Динамо” стадиони. 4501 томошабин
Ҳакам: Рубаков О - 8,7.
Голлар: Ихеруоме У, 13 (0:1), Ихеруоме У, 52 (0:2), Абдуллаев С, 76 (1:2).
2009-йилги мавсум
«ДИНАМО» - «ШЎРТАН» - 2:1 (1:0).
11.04.2009. 5 тур. Самарканд. "Динамо" стадиони. 8522 томошабин.
Ҳакам: Исмаилов М - 9,4.
Голлар: Раҳмонов Х, 9 (1:0), Акопянц. А, 64 (2:0), Кошелев Л, 77 (2:1).
17.11.2009. 26-тур. Ғузор. «Марказий» стадиони. 5331 томошабин.
«ШЎРТАН» –«ДИНАМО» - 3:2 (0:1).
Голлар: Девид Ония 48 (автогол), Георгий Мегреладзе 55, 66 — Улуғбек Бақоев 19, Девид Ония 90+2.
2009-йилги мавсум
2010 йил. 10-апрель. 4-тур
Ғузор стадиони. 8008 томошабин.
«ШЎРТАН» - «ДИНАМО» - 2:0 (2:0)
Голлар: З. Тожиев 5, А. Алиқулов 20,
Ҳакамлар: Марат Исмоилов 9,5, Андрей Букатин 9,4, Маъмур Саидқосимов 9,4, Олим Толибжонов 10.
«ДИНАМО» - «ШЎРТАН» - 1:1 (1:0)
Ҳакамлар: Р.Эрматов (Тошкент) – 9,5; А.Расулов (Тошкент) – 9,4; Р.Ильясов (Тошкент) – 9,4; З.Қодиров (Навои) – 9,0;
Голлар: Э.Бойдуллаев (39) – Ш.Эркинов (74).
«Динамо» клуби матбуот хизмати. |